“КОРРУПЦИЯ-ТАРАҚҚИЁТ ДУШМАНИ”
ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ
Тошкент шаҳрида “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Республика Кадастр агентлиги тизимида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Коррупция-тараққиёт душмани” видеороликлар танловининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловда мамлакатимиз ҳудудларидаги ташкилотлардан 20 дан ортиқ видеороликлар қабул қилиниб, шундан 10 таси ҳакамлар ҳайьати томонидан финал босқичига тақдим этилди. Танловда вилоятлар ҳамда номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Энг яхши ижодий иш муаллифи” номинациясида Республика аэрогеодезия маркази Хоразм вилоят ҳудудлараро бўлими масъул ходими, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Ғофуржон Давлатов ғолиб деб топилди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.