Ҳиндистон пойтахтини бошқа шаҳарга кўчириш таклиф қилинди
Youtube | Instagram
Ҳиндистон мухолифати пойтахтни Ню-Делидан бошқа шаҳарга кўчиришни таклиф қилди. Ҳавонинг ўта ифлосланиб кетганлиги ушбу ташаббусга сабаб бўлди.
«Ҳиндистон миллий конгресси» мухолифатчи партияси етакчиларидан бири Шаши Тҳарур мегаполис атмосферасининг бу аҳволи билан мамлакат пойтахти бўлишга лойиқми деган саволни ўртага ташлади.
Анчадан буён Деҳли дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рўйхати тепасида турибди. 13 ноябр куни Деҳлида ҳавонинг заҳарли майда зарралар билан ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан 50 карра юқори бўлди.
Youtube | Instagram