Forward from: 🌏 POP_SPUTNIK
ПОПДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АВТОДРОМИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп туман Ўқув спорт техника клуби негизида янги замонавий “Ўқув машқ майдони” (АВТОДРОМ) қурилди.
Масканда 27-сон буйруғи талаблари асосида “А”, “В”, “ВС” тоифаларга тайёрлаш, шунингдек, “С”, “ВЕ” “ДЕ”, “СЕ” тоифаларга қайта тайёрлаш бўйича тўлиқ жиҳозланди.
✍️@sputnikpop

Маросимда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Поп туман ҳокимлиги, Қуролли Кучлар вакиллари, Маданият ва “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари, ўқувчи ва спортчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этдилар.
Дастлаб, Қуролли Кучлар ҳарбий оркестри ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг ракетамодель спорт секциясининг кўргазмалари ва кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
✍️@sputnikpop