Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга талабгор ўқитувчилар рўйхатларини қаердан кўриш мумкин?
Регламентга асосан, ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳар бири учун pedagog.uzedu.uz - платформасида шахсий кабинет яратилган.
Талабгорлар шахсий кабинетга one.id тизими орқали кириб, "Мурожаатларим" бўлимида ўзлари тўғрисидаги маълумотларни текшириб кўришлари мумкин.
Шунингдек, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган квоталар талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тавсия этилган номзодлар рўйхати билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида танишиб чиқишлари мумкин.
Тез кунларда ушбу жараёнлар иштирокчилари учун мазкур платформада онлайн-репетициялар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
Биринчи босқич тест синовлари учун - назорат материаллари спецификацияси ушбу ҳаволада—https://t.me/pka_tdi_uz/8306
P.S. Айтишларича, биринчи босқич тест синовлари тоифа тестларида ўтказиладиган манзилларда компьютер дастурилари ёрдамида онлайн-тест синовлари шаклида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot