Piyoda.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бизда қизиқарли, юморга бой, ибратли ва бошқа турли ҳил мавзулар ёритилади. Ҳар соҳадан бир шингил. Бир йўналишда чекланиб қолиш йўқ.
Каналга материаллар юбориш ва админларга мурожаат учун: @Piyodauzbot
Инстаграм саҳифамиз:
instagram.com/piyodauz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қаршиликлардан шедевр 😎💰

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Реклама

Rapm энди Қашқадарёда (Қарши шаҳар)

🧴Имбирли шампунь – сочлар жилвакорлигининг асоси.

Сочларингиз нимжон ва сийракми? Кўп тўкилиб сизни безор килдими? Дағал, қуруқ ёки жуда кўп ёғ ажраладими? Унда сизга оқарган сочларни табиий қорайтириш учун RAPM малҳамли шампунлари ёрдам беради.

Таркиби:
➡️ Занжабил илдизи;
➡️ Женшень илдизи;
➡️ Тхужа шарқий экстракти;
➡️ Тоғ гули;
➡️ Соч учун зарур бўлган витаминлар (А, В, С, Е, К гуруҳлари);
➡️ Микро элементлар;
➡️ Аминокислоталар;
➡️ Эфир мойлари.

Шампунь соч тузилишини тиклайди, бош терисининг қон айланишини яхшилайди, соч ўсишини тезлаштиради, янги соч фоликулаларини ривожлантиради, тўкилишини дарҳол тўхтатади, сочларнинг соғлом порлашини тиклайди, синувчан ва нимжонлигининг олдини олади.

🎁Шошилинг, акция кетмоқда
✅Супер чегирма: 99 000 сўм.

☎️ Буюртма бериш учун телефон👇
+998915619994

🌎Манзил: Эски бозор рўпараси

📩 Telegram'дан мурожаат қилинг👇
@MuhammadAnvar1999


#Барака_ҳалолликда.
Шериклик билан ишлаётган фабрика бошлиқлари суҳбатидан.
"Бу фабрикани шериклик асосида юргизамиз. Шерик бўлиб ишлаётганимизга йигирма беш йил бўлди. Дадаларимиз ҳам шерик бўлишган. Улар ўтиб кетишди биз фарзандлар шерик бўлишда давом этиб келяпмиз. Ҳозир ўғилларимиз ёнимизда ишлаяпти, биздан кейин фабрикани булар юргизади деган умиддамиз. Шунча йилдан бери орамиздан ҳеч бир килишмовчилик ўтмаган. Ўзимиз учун арзимас кичик харажат бўлса ҳам ёзамиз. Иншааллоҳ ҳалоллик бўлса шериклик иш узоқ давом этажак", дейди.

©️ Abu Zubayr

👉 @piyodauz


Ушбу расм Харбин провинцияси касалхонасида олинган.

Пул тўла сумка кўтарган, саратон касаллиги билан оғриган бемор шифокордан ўз ҳаётини сақлаб қолишни сўради ва унга тўлаш учун кўп пули борлигини билдирди.
Аммо шифокор ҳеч нарса қила олмаслигини айтди, чунки унинг саратони сўнгги босқичда еди.

У жуда ғазаблангани сабабли пулни касалхонанинг бутун коридорига сочиб ташлаган ва шундай деган эди:
- Ахир пул ҳамма нарсани ҳал қилади дейишардику, агар ҳал қилолмаса нима кераги бор бу пулларни....?

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу мушук ўз эгасини қабрда ташлаб кета олмаяпти...😔

Баъзида инсонлар орасида топилмай қоладиган меҳр...

👉 @piyodauz


Ҳаётимиз ана шундай навбатдан иборат, аслида...
Биз ҳам навбатда турибмиз, битта фарқи шуки, кўринмас навбатдамиз!
Кетиш навбатимиз келиб қолганини ҳам билмай яшаймиз...
©

👉 @piyodauz


Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Басрада бир масжидига кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти экан. Қарасам, улар пешинни ўқиб, асргача, асрни ўқиб, шомгача, шомни ўқиб, хуфтонгача дуо қилишяпти. Улардан: «Сизларга нима бўлган?» деб сўрасам: «Қурғоқчилик бўляпти, ёмғир ёғмаяпти, қаҳатчилик бошланди. Шунинг учун ёмғир сўраб, дуо қиляпмиз» дейишди ва шу кўйи яна хуфтондан кейин чиқиб кетишди. Лекин ҳамон ёмғирдан дарак йўқ, осмонда бир парча булут ҳам кўринмас эди. Дуолари ижобат бўлмади, деган гап кўнглимдан ўтди. Менинг эса борадиган жойим йўқ эди, кечаси тунаш учун ўша масжидда қолдим. Бир чеккада тафаккур қилиб, ҳаёл суриб ўтирсам, эшик ғичирлаб очилиб, қоп-қора бир одам кириб келди. Ўзи пакана бурни пачоқ, қорни катта, устида икки бўлак матоси бор, холос. Жуда ночорлиги шундоққина ташидан билиниб турарди. У келди-да, уёқ-буёққа қаради, масжидда ҳеч ким йўқ эди, мени ҳам кўрмади. Кейин қисқа қилиб икки ракъат намоз ўқиди, кейин яна ёқ-бу ёққа қараб, масжидда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, икки қўлини кўтариб дуо қила бошлади: «Эй Роббим, бандаларингга одоб бериш учун улардан ёмғирни тўсиб қўйдинг. Эй улуғ Роббим, ёмғир бер!..»
У дуо қилиб, қўлини пастга туширмасиданоқ осмонда булутлар пайдо бўлиб, шаррос ёмғир қуйиб юборди. У эса масжиддан чиқиб кетди. Мен унинг орқасидан эргашдим. У кўча оралаб юриб, бир эшикка кириб кетди. Уйни эслаб қолай деб, белги қўйиш учун ердан бир кесак олидим ва ҳалиги уйнинг деворига, эшигига белги қўйиб, қайтиб кетдим. Эртасига тонг отгандан кейин ўша уйни излаб бордим. Ўзим қўйган белгига қараб, уйни топдим. Қарасам, бир қулфурушнинг уйи экан. Кирдим-да, у одамга «Мен қул олмоқчиман, қулларингни кўрсат», дедим. У ҳамма қулларини кўрсатди, лекин уларнинг орасида кечаги одам йўқ эди. Мен ноумид бўлиб, ташқарига чиқсам, қулфурушни эшиги ёнида бир кичик чайла бор экан. Ичида одам бордек кўринди. Қулфурушдан сўрадим:
— «Бу ким?»
— «Нима қиласан уни? Сенга фойдаси тегмайди, энг қийматсиз қулим бу, бировга нафи йўқ, кучи йўқ, қўлидан бирон иш ҳам келмайди. Қўй, уни олма, мана, бақувват қулларим бор», деди.
Мен:
—«Йўқ, мен мана шуни оламан», дедим. Ўзи ҳам безор бўлган экан, арзимаган пулга берди. Қарасам, ўша одам. Уни уйга олиб бордим. У менга қараб, «Хожам, мени нима учун сотиб олдинг? Мендан куч-қувват истасанг, мендан кучли қуллар бор эди. Қўлимдан бирор иш келишини кутсанг, ҳеч иш келмайди. Нима учун айнан мени олдинг?» деди. Мен унга кечаги воқеани айтиб бердим. «Мен кўрдим, сен дуо қилдинг, қўлинг пастга тушмай туриб, дуонг ижобат бўлди», дедим. У бўлса: «Балки адашаётгандирсан?», деди.
— «Йўқ, ўша сенсан!» дедим, қатъият билан. Охири у менга қараб, «Таниб қолган экансан-да?» деди. «Ҳа, танидим», дедим.
— «Аниқми, ишончинг комилми?»
— «Ишончим комил», дедим. Шу пайт у бошини эгиб, узоқ сажда қилди. Саждада мунча узоқ турди деб, энгашиб, қулоқ солсам, у яна дуо қиляпти:
— «Эй сирлар соҳиби бўлган Зот, сир ошкор бўлди, энди менинг яшашга иштиёқим йўқ», деётган экан. Бироз ўтмай, у сажда қилган ҳолида жон таслим қилди».

Ҳайҳот!
Униниг сири нима эди?! Бизнинг сир нима?!
Одамлар наздида қийматсиз, Аллоҳнинг наздида эса қадри баланд қора қул қай даражада мухлис ва муҳсин экан?! Бу даражани топгунча Аллоҳга қанчалик боғланди экан?!
Биз ҳозирги ҳолимизга кўра Аллоҳга қанчалик боғланган эканмиз?!!

Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қил!

Икром Шариф таржимаси.

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилди.

👉 @piyodauz


Грин кард регистрацияси якунланишига бир ҳафта қолди... 😃

© TrollUz

👉 @piyodauz


Атеистларга бир бало бўлган.

Бутун умрини коинотнинг номаълум қисмидан, яъни "юксак цивилизация"лардан сигнал, радиотўлқин, яъни хабар кутиб ўтказишади.

Уни тутиш учун катта маблағ, ресурс ва умрини сарфлашади.

Жаброил исмли "юксак цивилизация" вакилининг ўзи хабар келтирса, уни рад қилади.

Яҳудийларга ўхшайдилар.

Асрлар давомида Арабистондан пайғамбар чиқишини кутиб яшадилар. Ҳатто ўша пайғамбар ўзларининг наслидан бўлишини орзу қилиб, ўша ерга кўчиб бордилар.

Пайғамбар алайҳиссалом чиққанида эса, биринчилардан бўлиб куфр келтирдилар.

Буларга бир бало бўлган.

Саид Комил Муҳаммад Карим

👉 @piyodauz


Бежирим ташқи кўриниш, аслида тажрибасиз дегани...

👉 @piyodauz


​​ОЙ БИЛАН БОҒЛИҚ МЎЪЖИЗА

Қуйидаги суратда Ойдан келтирилган тупроқ намунаси кўриниб турибди. Тупроқни ўрганаётган олимлар “Бу парчада олимларни ҳайратда қолдирадиган ҳодиса бор” дедилар. Бу ҳодиса кечалари Ойнинг кучли ёруғлик таратиши ва бунга сабаб бўлувчи нарсалардир. Ҳаммамизга маълумки, Ой ўзидан ёруғлик ишлаб чиқармайди, балки Қуёшдан келадиган ёруғлик ва иссиқликни Ерга қайтаради. Шунинг учун нурли диск бўлиб кўринади.

Буни қарангки, Ой тупроғида Қуёш нурлари таъсирида электронлар пайдо бўлар экан. Қуёш нурлари Ой сиртига тушганда, унинг тупроғи электр заррачалари билан зарядланади. Бу эса тупроқнинг таъсирланишига, қўзғалишига ва Қуёш нурини кўпроқ ва кучлироқ қайтаришга сабаб бўлар экан. Бу ҳодисага Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин ишора қилган:
“Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?” (Нуҳ сураси, 16-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда Ойни нур таратувчи, Қуёшни эса чироқ қилиб қўйганини айтган. Яъни Қуёш ўзидан иссиқлик ва ёруғлик ишлаб чиқаради ва атрофга ўша ёруғликни тарқатади. Ойга етиб келган ёруғлик эса Ерга нур бўлиб қайтади.

Олимлар илм-фан тараққий этган ҳозирги асримизда аниқлаган илмий ҳақиқатга Қуръони Карим бундан 1400 йил олдин ишора қилиб, айтиб қўйгани Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи эканлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг ҳақ Пайғамбари эканликларига яққол далилдир!

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласи асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

👉 @piyodauz


Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат

1) Арпа

У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

2) Хурмо (финик)

Пайғамбар ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.

3) Анжир

Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.

4) Узум

Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

5) Асал

Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

6) Тарвуз

Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар ( ﷺ ).

7) Сут

Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

8) Қўзиқорин

Муҳаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.

9) Зайтун ёғи

У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

10) Анор

Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.

👉 @piyodauz


Бу Меркурий сайёрасидан Ер ва Ойнинг кўриниши...

Ҳамма орзу-истакларимизу, гина-кудуратларимиз, муаммоларимизу ютуқларимиз, ҳамма ҳаммаси борлиқдаги мана шу оқ нуқтача ичида бўлиб ўтади...
©
👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одам-подаммасакан...😂😂😂

👉 @piyodauz


Биласанми?

Бундан 1400 йил аввал, бир киши сени қаттиқ севган...
Сен бу ёруғ дунёга келмаган эдинг. У эса йиғлаб, Аллоҳдан сен ҳали содир этмаган гуноҳларингни кечришини сўраган.
У сен учун Жаннатни сўраган.

Бу Инсоннинг ўз севган оиласи бўла туриб, «умматим», деганда айнан сени ҳам назарда тутган.

Унинг исми - МУҲАММАД ﷺ!

👉 @piyodauz


Ҳаётда оптимист бўлиш керак инсон!

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андроид фойдаланувчилари учун лайфхак 👍

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кимга шунақа будильник керак?! 😂😂😂

👉 @piyodauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЖРАШМА!
Сенга хотин топилади, унга эр...
Лекин фарзандларга Ота-Она топилмайди!

👉 @piyodauz

20 last posts shown.

532

subscribers
Channel statistics