Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах шаҳрида ноқонуний ташқи рекламалар бартараф этилмоқда
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорига мувофиқ, ташқи реклама ва ижтимоий ахборот айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Жиззах шаҳрида кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ташкил этилган ишчи гуруҳ шаҳардаги тадбиркорлар томонидан ўрнатилган ташқи реклама объектларини ўрганди.
Текширувлар давомида ноқонуний ўрнатилган реклама баннерлари, ахборот ёзувлари ҳамда қонун талабларига жавоб бермайдиган ташқи рекламалар аниқланиб, уларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, тадбиркорлар ўртасида реклама қонунчилигига риоя қилиш, ташқи рекламаларни ўрнатишда белгиланган меъёрларга амал қилиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳудудда ташқи реклама бозорини тартибга солиш, ноқонуний қурилмалар ва ахборот воситаларини бартараф этиш орқали шаҳар кўринишини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, ташқи рекламаларни ўзбек тилида чоп этиш ва чиқариш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Мутасадди идоралар вакиллари томонидан бундай ишлар мунтазам давом эттирилиши, реклама қонунчилигини бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi