“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V республика китобхонлик ҳафталиги бошландиҲафталик доирасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган турли лойиҳалар, янги нашр этилган китоблар тақдимотлари ҳамда соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, 25–26 апрель кунлари “Паркент ижод уйи”да болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришга бағишланган “Ноширлар ва болалар ижодкорларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинарлар бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.
🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube