Миллий боғда ННТ боғи ташкил этилдиБугун, 29 март куни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.
Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ЎзННТМА, ЎзННТМА ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда қатор ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда 100 га яқин иқлимга мос манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.
Тадбирда сўз олганлар “Яшил макон” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида тўхталиб, бунда ННТнинг ҳам иштирок этаётгани таҳсинга сазовор экани қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, экотизимни муҳофаза қилиш ва тиклаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида барпо этилган ушбу ННТ боғида ҳар бир ташкилотга алоҳида ҳудуд берилган бўлиб, кўчатлар парвариши доимий назоратда олинади.
🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube