⚡️ Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябргача тўлаб берилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.
Шу муносабат билан,
Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади.
❗️Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
📱 @oylikbot_uz
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш

✅ Банк карталарга пенсия тўловлари 1 сентябргача;
✅ Нақд пул шаклидаги пенсия тўловлари эса 4 сентябрдан тўлаб берилади.