“ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ОҒИРРОҚ”
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат зинодан оғирроқ», дедилар. «Қандай қилиб?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши зино қилгач, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то ўша (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», деб жавоб бердилар. «Сийрати Аҳмадийя»да Ибн Абу Дунёдан нақл қилинган.
Изоҳ. Бунга сабаб шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга мухолафат (қарши чиқиш, исён қилиш) бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолифат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба билан кечирилади, лекин банданинг ҳаққи ўша банда кечирмагунича афв этилмайди, яъни қилинган гуноҳ бирор банданинг ҳаққига алоқадор бўлса, ўша банда бу гуноҳни кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам кечирмайди. Шунинг учун баъзи уламоларнинг мазҳабида ҳаж қилиш билан барча катта-ю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳаққи бундан мустаснодир. Бу ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқлигини билдиради. Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда ҳар бир жонга қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқдир» (Муъминун сураси, 17-оят). Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.
Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошлади. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эди, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», деб уларга танбеҳ бердилар. «Тазкиратул авлиё».
https://t.me/oshiqli_uz