Posts filter


Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz azolari barchangizga ushbu tongingiz hayrli bo'lishini tilagan holda, sizlarga bir yangilik e'lon qilmoqchimiz

Mana qabul test imtihonlarining boshlanishiga ham oz fursatlar qolmoqda, shuni e'tiborga olib https://t.me/ximiya kanali jamoasi siz bilan birga tayorgarlikni yana ham kuchliroq davom ettirish maqsadida davlat test sinovi imtihonlari boshlangunga qadar sizlar uchun mutlaqo bepul darslar tashkil etish, to'plam va variantlarni ishlab chiqish hamda ularni to'liq nazorat qilishni niyat qildi

Agar ushbu qarorimiz sizlarga ham maqul kelgan bo'lsa, biz siz bilan ochiq guruhlar tashkil etamiz va keladigan yangi hafta dushanba kundan darslarimizni boshlaymiz

Fikrlaringizni @Kimyo_Optima manziliga yozishingiz mumkin, biz sizlarni kutamiz, vaqtimiz bekorga ketib qolmasin tayorlanib qolaylik, darslarga qatnashish uchun albatta ro'yxatdan o'tishingiz kerak


◾️Қабул – 2020-2021: асосий янгиликлар!

2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни ва кириш имтиҳонларига оид асосий кўрсаткичлар президент қарори билан
белгиланмоқда.

13 июнь куни «2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни ва кириш имтиҳонларига оид қуйидагилар белгиланмоқда
:

👉 Олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қабул қилинади. Абитуриентлар ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари (белгиланган ҳудудларда), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (барча ҳудудларда) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин.

👉 Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

👉 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди. Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига 5 025 нафар талаба қабул қилинади. Жорий йилги магистратура учун қабул квотаси – 10 425 нафар.

👉 Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

👉 Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади. Бу грантлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсиянома асосида берилади.

👉 Магистратура босқичи учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

👉 Магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

👉 Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдорида мақсадли қабул параметрлари ажратилади. 

👉 Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМга ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

👉 «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

👉 Жорий ўқув йилидан бошлаб математика бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олиши белгиланди.

👉 Келгуси ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш кўзда тутилмоқда.

"ДТМ инфо | Абитуриент" каналига уланиш👇

https://t.me/joinchat/AAAAAELmHa24YzwyyB9IAQ


Vodorod ko’rsatkichi.docx
25.4Kb
#test
‼️Vodorod ko'rsatkichi pH

👭👬Do'stlarga ulashing!


umumiy_kimyo_1-qism.pdf
3.9Mb
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
📔Kimyo fanidan
📌Nazariy ma‘lumot
📌Testlar yechimi

🔍Bizning kanal👇👇👇👇👇🔎

@Original_KIMYO


2020-(1-son) Repititor. pdf.pdf
833.5Kb
Bugungi ijodlardan.Kimyo Foydalaning azizlar. Paroli : 2002
Olingan manba:©Kimyo2










Gormonlar.pdf
182.9Kb
Do‘stlarga ulashing


Kimyo fanidan 10-11.docx
27.2Kb
Kimyo fanidan 10-11 - sinflar uchun olimpiada materiallari.


kimyo 1000 ta test javoli bilan @yosh_ustozlar .docx
760.7Kb
Masalalar to‘plami
Manba:
#grand_med_education


Ma‘lum bir massali 32%li eritma bor edi. Eritmadan eritma massasini yarmicha eritma olinib o‘shancha suv qo‘shildi. Bu hol yana necha marta takrorlansa 2%li eritma hosil bo‘ladi?
Poll
  •   A)4
  •   B)3
  •   C)5
  •   D)2
409 votes




DTM-2019.pdf
2.0Mb
🇺🇿DTM tomonidan chiqarilgan
"Test topshiriqlari to'plami"
2019

👉@Original_KIMYO






Kimyoviy reaksiya tezligi(ma'ruza).pdf
231.7Kb
`Sizlar uchun a'ziz foydalanuvchilarimiz.


Forward from: DTM info | Abituriyent
◾️Талабалар учун қишки таътил муддати 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Бош вазир А.Н.Ариповга берган баёнотида таътил муддати 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача кўрсатиб ўтилган. Ушбу баёнотни айнан келтириб ўтаман:

Ҳурматли Абдулла Ниғматович, 2019 йил 22 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари иштироки учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан киритилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилди.

2019/2020 ўқув йили учун бериладиган қишки таътилни 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январига қадар этиб белгилаш юзасидан таклифларга розилик олинди. Шу билан бирга қуйидаги топшириқлар берилди:

👉 Ушбу даврда ўқувчи ва талабаларга темирйўл ҳамда авиачипталарни 50 фоизга арзонлаштирган ҳолда сотишни йўлга қўйиш;

👉 Талабалари кўп бўлган олий таълим муассасалари ҳудудида темирйўл ва авиачипта сайёр шохобчаларини ташкил этиш;

👉 Талаб юқори бўлиши кутилаётган кунларда транспорт қатнови интенсивлигини ошириш (қўшимча вагонларни сафарбар этиш).

Мазкур масалаларни ташкиллаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси баёнини қабул қилиш топширилди.

Ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувахитов”

Демак, 19 декабр – охирги ўқиш куни бўлиб, ҳадемай уч ҳафтадан сўнг қишки таътил бошланади.

© Фаррух ФУНУН

"ДТМ инфо | Абитуриент" каналига уланиш👇

https://t.me/joinchat/AAAAAELmHa24YzwyyB9IAQ


Forward from: Xushnudbek.uz
Тест синовларида нотўғри жавоб учун жарима балл берилиши мумкин

Хабарингиз бор, келгуси йилги тест синовларида жиддий тизимли ўзгаришлар кутилмоқда. Масалан, 5 та фандан тест бўлади. Шундан 3 таси ҳамма йўналиш учун мажбурий (она-тили, Ўзбекистон тарихи, математика) фанлар, қолган 2 таси эса йўналишга қараб мутахассислик фанлари бўлади.

Олинган маълумотларга кўра, янгиликлардан яна бири - келгуси йилдан таваккалчиларга қарши курашиш мақсадида нотўғри жавоб учун жарима баллари берилиши мумкин. Яъни нотўғри жавоб учун маълум бир балл минус қилинади.

Бунда ҳар бир нотўғри жавоб учун жарима балл тўғри жавобга бериладиган баллнинг тўртдан бир (25%) қисмига тўғри келади.

Жумладан, қуйидагича бўлиши мумкин:

3 та мажбурий фанлар учун
тўғри жавобга - 2,1 балл;
нотўғри жавобга - минус 0.525 балл.

2 та мутахассислик фанлар учун
тўғри жавобга - 3,1 балл;
нотўғри жавобга - минус 0.775 балл.

Нотўғри жавоб учун балл минус қилиш халқаро майдон учун нотаниш эмас, бунақа тизим кўп жойда бор.

Бундай тизимдан асосий мақсад - ечимини билмасдан туриб, таваккал жавоб берадиганларни эҳтимолий ўқишга кириб қолишининг олдини олишдир. Шунда абитуриентлар фақат билган саволига жавоб белгилайди, билмаган саволларини очиқ қолдиради (очиқ қолдирилса, балл минус қилинмайди). Эндиликда фақат битта ҳарф ёки зиг-заг қилиб белгилаганлар ўқишга кира олмайди.

Бу жуда яхши ўзгариш, қўллаб-қувватлайман.

❗️ЭСЛАТМА: ушбу ўзгариш расман тасдиқланмаган, ҳозирча фақат лойиҳа мақомида.


👉 @xushnudbek 👈

20 last posts shown.

611

subscribers
Channel statistics