Сиз йўқ
Мафтунага
Сиз йўқ кечаларда Ой ҳам бешафқат,
Тун ёпар кўзимни – қоп-қора армон.
Тонглардан умидим ўзингиз фақат,
Тонглардан кутганим ўзингиз ҳамон.
Сиз йўқ умидларни чиппакка отдим,
Орзулар рўйҳатдан бирма-бир ўчди.
Сиз йўқ бахтни ҳам дарров йўқотдим
Шодлигим бир зумда қайғуга кўчди.
Сиз йўқ китобларни ўқимайман, бас
Сиз йўқ шеърларимнинг ҳаммаси армон.
Сиз йўқ келиб-кетар ҳар битта нафас –
Ёлғон,
Ёлғон
Ёлғон...
Қайта ҳеч кўрмадим кулишларингиз,
Отилди умримга охирги бор ўқ.
Қаерда йўқолди келишларингиз
Минг йўлни изладим – сиз йўқсиз, сиз йўқ.
Энди маҳшарларга қолган дийдорни
Сиз йўқ вужудимда маҳкам қучаман.
Сиз эса севасиз ўзга бир ёрни
Мен бўлса осмонга узоқ учаман.
Парвозда сиз йўқ!....
Мафтунага
Сиз йўқ кечаларда Ой ҳам бешафқат,
Тун ёпар кўзимни – қоп-қора армон.
Тонглардан умидим ўзингиз фақат,
Тонглардан кутганим ўзингиз ҳамон.
Сиз йўқ умидларни чиппакка отдим,
Орзулар рўйҳатдан бирма-бир ўчди.
Сиз йўқ бахтни ҳам дарров йўқотдим
Шодлигим бир зумда қайғуга кўчди.
Сиз йўқ китобларни ўқимайман, бас
Сиз йўқ шеърларимнинг ҳаммаси армон.
Сиз йўқ келиб-кетар ҳар битта нафас –
Ёлғон,
Ёлғон
Ёлғон...
Қайта ҳеч кўрмадим кулишларингиз,
Отилди умримга охирги бор ўқ.
Қаерда йўқолди келишларингиз
Минг йўлни изладим – сиз йўқсиз, сиз йўқ.
Энди маҳшарларга қолган дийдорни
Сиз йўқ вужудимда маҳкам қучаман.
Сиз эса севасиз ўзга бир ёрни
Мен бўлса осмонга узоқ учаман.
Парвозда сиз йўқ!....