Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
Савол: Мен Бухоро вилояти Когон туманидаги 1-ИДУМнинг ўқитувчисиман. Шу билан бир вақтда БухДУда 1-курс магистратура талабасиман. 2024 йил навбатдан ташқари атестацияда қатнашиб паст балл олганман. Магистратурани тугатиб 2 тоифани тўғридан-тўғри олишимни инобатга олиб, бу йил навбатдаги мажбурийга топширмасликка асос борми?
Жавоб: Афсуски бунга асос йўқ. Низомнинг 6-банди: Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;
олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;
педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;
узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;
республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;
ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.
P.S. Магистратурада таҳсил олаётган ва шу билан бир вақтда таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагог кадрлар белгиланган тартибда навбатдаги-мажбурий аттесттацияда иштирок этишлари керак.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Магистратурада таҳсил олаётганлар мажбурий аттестациядан озод қилинадиларми?