Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⁉️Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак!
❓Савол: Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 7- мактабнинг Кимё фани ўқитувчисиман. Менинг амалдаги тоифам мутахассис тоифаси эди. 2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестатцияда 56 балл олдим. Менинг шахсий кабинетимга "аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган"- деган қарор ҳам келди. Менга мактаб директори 2025 йил баҳорги аттестацияда "аттестациянинг навбатдаги-мажбурий тури бўйича қатнашасан"- деяпти.Шу тўғрими?
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (мактаб директорининг гаплари) Низомнинг 4 бандида:
"Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши; Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилиши"-белгилаб қўйилган.
56 балл бу -амалдаги тоифаси мутахассис бўлганлар учун ижобий кўрсаткич ҳисобланади. Энди Сиз учун навбатдаги мажбурий аттестация 2029 йилда бўлади. 2029 йилга қадар эса ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.
P.S Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot