Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Савол бер ўзингга ҳазрати инсон,
Мана келиб қолди моҳи Рамазон,
Муқаддас кунларда савоблар арзон.
Мўминни бағрингга босиб қўйдингми?
Гуноҳлар йўлини тўсиб қўйдингми?
Иш ўлсин, дунёда ишинг тугамас,
Оқибат бўлса гар вақтга қарамас,
Эрта Қиёматда пулни сўрамас.
Отангни бағрингга босиб қўйдингми?
Дўзахни оловин тўсиб қўйдингми?
Ойлаб йўлларингга интизор бўлган,
Саҳарлар ҳаққингга дуолар қилган,
Дейдоринг соғиниб бағри эзилган.
Онангни бағрингга босиб қўйдингми?
Пойини кўзингга суртиб қўйдингми?
Болалик дамларинг тутиб қўлингдан,
Ҳимоя қиларди ўнгу-сўлингдан,
Ғуруринг саналган маҳкам дилингдан.
Акангни бағрингга босиб қўйдингми?
Меҳрини юракка осиб қўйдингми?
Орқа тоғим - деган, сенга суяниб,
Ортингдан термилган роса қувониб,
Иш бошлар ҳамиша сенга таяниб.
Укангни бағрингга босиб қўйдингми?
Меҳрла юзидан ўпиб қўдингми?
Онангни эслатар шойи рўмоли,
Қоронғу тунингда кўкнинг ҳилоли,
Меҳрла боқувчи маҳзун жамоли.
Опангни бағрингга босиб қўйдингми?
Бир мужда ширин сўз айтиб қўйдингми?
Титроқ юракчаси йўлингда муштоқ,
Отанг эркалатиб этарди ардоқ,
Мусофир юртларда манзили узоқ.
Синглингни бағринга босиб қўйдингми?
Йўқлаб қишлоғига ўтиб қўйдингми?
Ишқия, ташвишинг қилма баҳона,
Яхшилар жигарга доим парвона,
Оқибат қилмаган санги девона.
Жаннатнинг мевасин тотиб қўйдингми?
Охират озиғин битиб қўйдингми?
Неъматхон Ишқия.
Савол бер ўзингга ҳазрати инсон,
Мана келиб қолди моҳи Рамазон,
Муқаддас кунларда савоблар арзон.
Мўминни бағрингга босиб қўйдингми?
Гуноҳлар йўлини тўсиб қўйдингми?
Иш ўлсин, дунёда ишинг тугамас,
Оқибат бўлса гар вақтга қарамас,
Эрта Қиёматда пулни сўрамас.
Отангни бағрингга босиб қўйдингми?
Дўзахни оловин тўсиб қўйдингми?
Ойлаб йўлларингга интизор бўлган,
Саҳарлар ҳаққингга дуолар қилган,
Дейдоринг соғиниб бағри эзилган.
Онангни бағрингга босиб қўйдингми?
Пойини кўзингга суртиб қўйдингми?
Болалик дамларинг тутиб қўлингдан,
Ҳимоя қиларди ўнгу-сўлингдан,
Ғуруринг саналган маҳкам дилингдан.
Акангни бағрингга босиб қўйдингми?
Меҳрини юракка осиб қўйдингми?
Орқа тоғим - деган, сенга суяниб,
Ортингдан термилган роса қувониб,
Иш бошлар ҳамиша сенга таяниб.
Укангни бағрингга босиб қўйдингми?
Меҳрла юзидан ўпиб қўдингми?
Онангни эслатар шойи рўмоли,
Қоронғу тунингда кўкнинг ҳилоли,
Меҳрла боқувчи маҳзун жамоли.
Опангни бағрингга босиб қўйдингми?
Бир мужда ширин сўз айтиб қўйдингми?
Титроқ юракчаси йўлингда муштоқ,
Отанг эркалатиб этарди ардоқ,
Мусофир юртларда манзили узоқ.
Синглингни бағринга босиб қўйдингми?
Йўқлаб қишлоғига ўтиб қўйдингми?
Ишқия, ташвишинг қилма баҳона,
Яхшилар жигарга доим парвона,
Оқибат қилмаган санги девона.
Жаннатнинг мевасин тотиб қўйдингми?
Охират озиғин битиб қўйдингми?
Неъматхон Ишқия.