#ҳоким_ҳудудларда
#Усмошайх_маҳалласи
#Еттилик_билан_учрашув
Наргиза Нематова Усмоншайх маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “еттилик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходим билан учрашди.
Учрашувда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклиф ва мурожаатлар ўрганилди. Хусусан, “еттилик” вакиллари ички йўллар, мактаб, электр устунларни таъмирлаш, йўлларни асфальтлаштириш, трансформаторларни янгилаш каби долзарб масалалар юзасидан туман раҳбарига юзланишди. Уларни ҳал қилиш бўйича масъуллар ва муддатлар белгиланди.
Наргиза Нематова томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлашини таъкидлади.
Мулоқот давомида туман раҳбари маҳаллада ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.
📲@olottumani