Жисмоний ҳаракатнинг ҳам касалликни олдини олишда аҳамияти бор. Мунтазам жисмоний юкламаларни бажариш ҳар қандай касалликни олдини олувчи асосий омилдир.Ҳар куни камида 10-20 дақиқа спортнинг бирор тури билан шуғулланиш жуда фойдали. Давомли стресс- руҳий зўриқишларнинг олдини олиш нафақат қандли диабет, балки барча касалликлар профилактикасида аҳамиятлидир. Стресслар - қон босими ҳолатига тўғридан- тўғри таъсир этади.Қон босимининг ўзгариши, яъни кўтарилиши организмдаги соғлом жараёнларни издан чиқаради.Ҳар қандай юрак-қон томир касалликлари қандли диабет билан касалланиш хавфини кучайтиради.
Қандли диабет касаллик эмас, балки ҳаёт тарзидир. Қандли диабетда даво чоралари мунтазам ва бир умр олиб борилади. Дориларни таниш- билишларингиз ёки ушбу касалликка чалинган бошқа беморлар ёҳуд оммавий ахборот воситалари рекламаларидаги тавсияларга асосланган ҳолда қабул қилмаслик керак. Дориларни қабул қилганда уларнинг салбий таъсирларини сезсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Дорилардан шифокор тавсиясисиз фойдаланиш ижобий самарадан кўра, кўпроқ зарар келтириб, касалликни оғирлаштиради ва кейинги даволашни мураккаблаштиради. Хулоса қилиб айтганда, касалликни даволагандан кўра уни олдини олиш афзал эканлигини унутмаслик керак. Соғлом турмуш тарзини одатий кўникма сифатида шакллантириш ва доимо соғлом ҳаёт кечириш лозим.
Зумрад Жумаева,
Олот КТМПнинг олий тоифали врач-эндокринологи.
Уланиш учун босинг: https://t.me/olothayoti