Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озмоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки, унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади...