#Янги_китоб
Чўлпоннинг нусхаси топилмаган асари нашр этилди
📙Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондидан Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб "Замона хотини" пьесасининг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилди.
📖Энг муҳим жиҳати, қўлёзма устидан Чўлпон хати билан тузатишлар, изоҳлар киритилган, сўзбоши ҳам ёзилган. Асарда замон шамоллари таъсири сезилса-да, у ҳалоллик, меҳнат, инсон шаънини авайлаш каби азалий қадриятлар устига қурилган. Шунингдек, боласини бағрига босганча, янги ижтимоий муносабатлар ичига қисиниб-қимтиниб кириб бораётган ўзбек аёли ҳақида ҳикоя қилинади.
@olimlar_minbari