OKEAN LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🔰Янгиликлар, энг шов-шувли ҳабарлар ва қизиқарли медиа маҳсулотлар.
🇺🇿Элимнинг душмани-душманим мени,
🇺🇿Дўстимнинг дўстимас-дўстиммас мени.
Таклиф ва мурожаатлар: 👉 @olimjon_xatamov
YouTube OKEAN_UZ : 👉 youtube.com/channel/UC5ctKpH7asx9YKHALE_S5

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬🎬🎬 БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР - ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

"Нуроний" жамғармаси Бағдод туман бўлими томонидан тадбир ташкил этилди.


Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
20/01/2025 #БРИФИНГ: Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Бағдод туман бўлинмаси раҳбари Зоҳиджон Тўраев иштирокидаги брифингда туманда 2024 йил давомида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

🎬Батафсил видеода
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.



https://uzcaa.uz/uz/news/ommaviy-axborot-vositalarida-ozbekistonda-yangi-gab-airlines-aviakompaniyasi-tashkil-etilgani-haqidagi-xabarlar-haqiqatga-togri-kelmaydi




Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬🎬🎬 Эртанги натижа бугунги ижрога боғлиқ

Кўп ҳолларда ўзбошимчалик билан экиб олинган майдонларни бузиб, қайтадан режадаги пахта ёки ғаллани экиш муддатни янада кечикишига, қўшимча харажат сарфлашга олиб келади.


https://t.me/bagdodim_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлат билан олишганлар жуда катта хато қилади.
Ҳақиқий эркаклар - Ҳарбийлардир.
Тўлиқ видео

🔰 Armiya kundaligi


#ДОЛЗАРБ
Live👇
https://www.youtube.com/live/AijUn4OaHiw

• Жиҳод, ҳижрат, шаҳидлик каби диний атамаларни ниқоб қилиб, сиёсий мақсадларини амалга оширмоқчи бўлаётган динфурушлардан огоҳ бўлинг!


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.


Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.

https://t.me/bagdodim_news


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янги Ўзбекистон армияси–мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

https://t.me/bagdodim_news


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!

Қадрли аскарлар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!


Авваламбор Сизларни ва Сизлар орқали ҳаётини жонажон Ўзбекистонимиз ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга бағишлаган мард, жасур ҳарбийларимизни ва барча тумандошларимизни 14 январь —Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги билан чин дилдан самимий табриклайман.

Азиз Ватан ҳимоячилари!

Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек,
Халқимиз Сизлар каби мард ва жасур ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни шараф билан адо этиб, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур Мирзо сингари буюк аждодларимизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган она юртимизнинг чинакам қалқонларини кўради.


Қадрли тумандошлар ва ҳарбийлар!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юртимиз тинчлиги йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Ғанижон СОЛИЕВ,
Бағдод тумани ҳокими


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬🎬🎬

Бағдод туманида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган сананинг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Батафсил
⤵️
https://t.me/bagdodim_news


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
ОАВ биз ҳақимизда

"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 11 январь кунги 3-сонида қуйидаги  "Орзуси ушалган ёш тадбиркор" мақоласини ўқинг!

Муаллиф Мўйдинжон Собировнинг ушбу мақоласида бағдодлик ёш тадбиркор Ҳожимуҳаммад Муҳаммадалиев фаолияти ҳақида сўз борган.  Фотолар Муқимжон Қодировга тегишли.

https://t.me/bagdodim_news


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Фарғона шаҳри асосий кўчаларида ҳарбийлаштирилган "Саф юриш"лари бўлиб ўтди.

https://t.me/bagdodim_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 й.т. шахсга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 й.т. фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬🎬🎬 Farg'ona 24 - 08.01.2025

Bag‘dod tumanidagi “Bedarak” mahalla fuqarolar yig‘ini hududidagi bunyodkorlik jarayonlaridan
reportaj.

https://t.me/bagdodim_news


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#СРОЧНО #ТУРАН #ДЛЯИНТЕЛГЕНЦИЯ

📹 🔴 Тайная политика: последствие покушения на единство языка в Туране
👤 #TURON

📹 🔴 ЯШИРИН СИЁСАТ: Турон бирлигига суиқасд оқибатлари
👤 #TURON


Подробно тут 👇👇👇

https://www.youtube.com/watch?v=AAqyRQ21kgs&ab_channel=TURON


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
RASMIY MUNOSABAT!

Xabaringiz bor, Toshkent shahrida 2025-yil 1-yanvardan boshlab, avtobuslar salonida naqd pul qabul qilish amaliyoti to‘xtatildi!!!

Ijtimoiy tarmoqlar orqali Toshkent shahar avtobus yo‘nalishlarida naqd pulda to‘lov qilgan yo‘lovchilar jarimaga tortilishi to‘g‘risida asossiz ma’lumotlar joylanmoqda.

O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksi 144-moddasida yo‘lovchining trolleybusda, tramvayda, shahar ichida va shahar atrofiga qatnaydigan avtobusda chiptasiz yurishi — BHMning o‘ndan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab bo‘lishi belgilangan.


💳O‘z vaqtingizni va mablag‘ingizni tejash uchun avtobuslarda yo‘l haqini 1700 so‘m evaziga elektron to‘lov turlari, ya’ni:

▫️Bank kartalari,
▫️Mobil ilovalar hamda
▫️ATTO transport va virtual kartalari orqali amalga oshirishingizni tavsiya qilamiz!

https://t.me/OKEAN_LIVE


Forward from: Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Бугун, 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Қадрли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи прокуратура ходимлари! Азиз фахрийлар! Сизларни, бугунги касб байрамларинг билан самимий муборакбод этаман.

Юртимиз фаровонлиги, унинг истиқболи юксалиши учун ва ҳар жабҳада қонун устуворлиги, муқаррарлигини таъминлашдаги масъулиятли фаолиятингизни яхши биламан ва қадрлайман.

Адолат ва қонун устуворлиги йўлида хизматларингиз барчамиз учун фахр ва ғурурдир!


Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик тилаймиз!

Ғанижон Солиев,
Бағдод тумани ҳокими

20 last posts shown.