Сендан бошқа кимим бор...


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳаётда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун олтин тавсиялар

— Катта нарсаларни орзу қилинг, лекин кичик қадамлар сизни уларга олиб боришини
ёдда тутинг.
— Йиқилмаганлар эмас, йиқилиб қайта тура олганлар буюкдир.
— Ҳар бир йиқилиш сизга кўтарилиш учун яна бир имконият эканлигини эсдан чиқарманг!
— Аллоҳ бир эшикни беркитса, сенга ундан афзал эшикларни очади, берк эшик олдида туриб қолма!
https://t.me/nurli_toj




Онамисиз?
Фарзандингиз учун яшанг
https://t.me/nurli_toj


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, нархни сунъий ошириб юборманглар, ўзаро бир бирингизга нафрат қилманглар, бир-бирингиздан юз ўгириб кетманглар, бир-бирингизнинг савдо-сотиқларингизни бузманглар, ва бир-бирингизга биродар (ака-ука) бўлинглар, эй Аллоҳнинг қуллари, чунки мусулмон мусулмон учун биродардир, (шунинг учун) ҳеч қайси мусулмон бошқа мусулмонга зулм қилмаслиги керак, уни алдамаслиги керак, унга нафрат билан қарамаслик керак, уни ёрдамсиз қолдирмаслиги керак, Аллоҳдан қўрқиш (мана шу сифатларда) беркитилгандир!

(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уч марта қўлларини кўкракларига қаратдилар (ва дедилар):

“Исломда ўз биродарини ёмон кўрадиган одам учун етарли зарар бордир, ва ҳар бир мусулмон учун бошқа мусулмоннинг жони, моли ва шаъни дахлсиз (тегиб бўлмайдиган) бўлмоғи лозим.


#Диққат #Огоҳ_бўлинг
⚠️ ЧЎКАЁТГАН ҚИЗЛАРНИ ҚУТҚАРГАН ЭРКАК ЎЗИ ЧЎКИБ ҲАЛОК БЎЛДИ

СОВУҚ ДЕБ БАҚИРДИЛАР, ЧЎКИБ КЕТГАНЛАРИ ҲАЛИ ҲАМ КЎЗИМ ОЛДИДА - марҳумнинг турмуш ўртоғи

Қаҳрамонлик кўрсатиб икки қизни қутқарган эркакнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз
https://t.me/nurli_toj


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


КИБРГА  БЕРИЛМАНГ

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея  насиҳат қилдилар.


📝 БЕРАҲМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди.
Қоғозлардан бирини олиб ўқиди.
Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади.
Қилмишига пушаймон бўлди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
https://t.me/nurli_toj


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг.
Бугунги умр сиз учун
тонг ва куни, кечи ва туни омонат берилди , ким етган бўлса бу мақомга, бу саодатни ғанимат билинг, вақтини беҳудага сарфламанг, ажр, савоб, яхшилик, илм, ва гўзал амал пайида бўлинг.

ЎЗИНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ...
Тинглаб ҳар кун гўзал наво,
Дардингизга изланг даво,
Азизларим энг аввало,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Кўзингиздан тўкманг ёшни,
Ҳар нарсага уйманг қошни,
Мағрур тутинг,эгманг бошни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Синасалар сабрингизни,
Ётга сочманг дардингизни,
Биров билмас қадрингизни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Ўткир қилинг сўзингизни,
Ерга бурманг юзингизни,
Яхши кўринг ўзингизни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.

Хатолардан, балолардан, бевафолардан асрасин сизни Тангрим, ибодат, итоат, муҳаббат боғида бўлинг.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj


Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар
1. Бўри ўлимтик емайди.
2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.
3.  Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.
4. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар.
5. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади.
6. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

Уларни ҳаётини текшириб бизга етказганлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ҳаммадан ҳатто ваҳший ҳайвондан ҳам,  ҳатто жонсиз нарса бўлмиш ғиштдан ҳам ибрат олиш учун  етарли маьлумотларни етказган Роббимга ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбарларига саломлар бўлсин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj


Шуақаси ҳам бўларкан.

Бир одам бўри билан дўстлашиб қолибди. Бўрига инсоният ҳаётини кўрсатиб, бир мақтаниб қўймоқ учун, бўрини қўймасдан ўз уйига, меҳмонга олиб келибди. Бўри бир неча ой одамлар маконида яшаб, уйига қайтмоқни ихтиёр этибди. Бундан ранжиган дўсти одам:
- Эй дўстим бўривой, нима қиласан ўша ўрмонингда, одамлар орасида яшамоқ афзал эмасми?, деб сўрабди.
- Узр, дўстим, лекин мен одамлар орасида яшай олмадим, сабаби сизларда аҳиллик йўқ экан, мансаб, обрў ва бойлик учун, бир-бирингизни янчиб ташлар экансизлар. Биз бўрилар эса жуда аҳил яшаймиз. Яна сизлар ўз жуфтларингизга кўп хиёнат қилар экансизлар, биз бўрилар эса биргина жуфтимиз билан яшаймиз, ундан сўнг эса тоқ яшаб ўтамиз, ҳеч қачон бошқасига хиёнат қилмаймиз. Мен чидай олмаганим, ўзингиз бир-бирингизни раҳмсизларча ғажиб ташлар экансизларда, яна бўри еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон, дер экансизлар. Аввал биз бўрилар каби иноқ яшаб кўрингларчи, уддалай олармикансизлар? Узр, дўстим, сенинг чиройли маконингда кўра, ўзимни ўрмоним менга азизроқ, - деб жавоб берган экан бўри.
https://t.me/nurli_toj


ЎЗИНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ...
Тинглаб ҳар кун гўзал наво,
Дардингизга изланг даво,
Азизларим энг аввало,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Кўзингиздан тўкманг ёшни,
Ҳар нарсага уйманг қошни,
Мағрур тутинг,эгманг бошни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Синасалар сабрингизни,
Ётга сочманг дардингизни,
Биров билмас қадрингизни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Ўткир қилинг сўзингизни,
Ерга бурманг юзингизни,
Яхши кўринг ўзингизни,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Қайғуларни ортга ташланг,
Баҳор бўлинг,гуллаб яшнанг,
Умр дарё,яйраб яшанг,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Қадрлисиз,шуни билинг,
Ўзингизни ҳурмат қилинг.
Кунингиз хайру барокатларга, савобли амалларга, шодликларга тўла бўлсин. Иссиқдан ўзингизни эхтиёт қилинг.
https://t.me/nurli_toj


Сен Гул бўлиб атрофга табассумлар сочишга сўз бер! 💐
Тупроқ бўлиб сени бошида олиб юрадиганлар доимо топилади...
               
      ✍️Жалолиддин Румий

https://t.me/nurli_toj




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Хайрли тонг, хайрли амал,  хайрли дуолар, хайрли ҳолатлар муборак бўлсин азизлар!
Сешанба кунида Роббим сизни яхшиликлар, хушхабарлар ва омадлар ила сийласин, қилар ишларингиздан  рози бўлиб қўш дунёда саодат неьмати ила сийласин,энг юқори чўққиларига чиқишингиз учун омад зинапояларини пойингизга тутсин.Раҳмат ва барокатга бурканинг.
Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Узр қадрдонлар, кўплаб хабар ва мавзулар юбориб сизларни безовта қилган бўлсам, эндиги хабарим ҳам долзарб, айниқса тенгдошларимиз ⚡учун.

Хабар.

Намозда рукуга эгилганингизда тўртинчи бармоғингиз айнан ёшартириш нуқтасига тўғри келишини билармидингиз?
Бу усул Хитойликлар орасида ҳам машҳур экан.
У нуқтани қандай топамиз ва топгандан сўнгги жараён нима?
Бу учун эркаклар каби рукуга эгиламиз қўлларимиз тизза устида, бармоқларимиз сал очиқ ҳолатда, шунда эътиборимизни тўртинчи  бармоқ турган жойга қаратамиз ва ҳар куни кечқурун ухлашдан олдин 20 секунддан бир минутгача массаж қиламиз яъни уқалаймиз, бўлди,  мақсад ҳосил иншааллоҳ.

Бу усул билан чарчоқ, стрессдан,  оёқ 🦵оғриқ,  тизза оғриғидан қутиламиз, кексайганда ҳам тетик юрамиз, ёшарамиз, энди тез бўлинг 😊😊😊бу фойдали усулни ҳамма ҳаммага тарқатворинг!!!

Салом билан Нуртож
https://t.me/nurli_toj


• Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса...
• Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
• Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...
• Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj


Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани хайратга солди.

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:

– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.

Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.

Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга меҳр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, меҳрсизликдан қалбим хаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд меҳрини улардан ҳис қилмадим, сиздан ҳис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг ҳаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

Маҳалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сарҳисоб қилиб йиғладилар.

Она бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қувонса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

Тавба, бунчалик меҳрсиз қизлар қаердан пайдо бўляпти, бу рўҳий бўшлиққа бориб тақаладиган ҳалокатми, Аллоҳ асрасин.
Онахонни у дунёси обод бўлсин !

https://t.me/nurli_toj


Долзарб мавзу.
Талабаларни кўза эмас, шамчироқ деб билинг.
Шамчироқни ёқмоқ керак, ёқиш учун эса аввало ўзингиз ёнишингиз керак.
https://t.me/nurli_toj


Машҳур Балх ҳукмдори Иброҳим Адҳам салтанат ичида умр ўтказарди. Бир кун кечаси ётоғида ухлар экан, саройда шовқин-сурон кўтарилди. Иброҳим Адҳам шиддат билан:

- Бу ерда ким бор? - деб бақирди.

Тепадан бир овоз:

- Мен борман, - деди.

«Саройда ҳукмдор бехабар ким бўлиши мумкин?» - деган хаёлда ҳукмдор ўпкалаб бақирди:

Сен кимсан, тун пайтида бу ерда нима қиляпсан?

Ул одам:

Туямни йўқотдим, уни қидиряпман, - деди.

Ҳукмдор хонасидан чиқди ва:

Эсинг борми, сенинг эй одам, томда туя нима қилсин, деди.

Ул одам:

- Эй, сен! Эй, Балх ҳукмдори! Аллоҳни юмшоқ пар тўшаклардан қидирасанми?

Бу жавоб ҳукмдорнинг жигарини тилди; юрагини эзди. Дур каби ёшини тўктирди. Иброҳим Адҳам тожу тахтини тарк этди. Ўз тўнини ўзи ямайдиган сўфий бўлди. Бир кун Иброҳим Адҳам сой қирғоғида тўнининг сўкилган жойларини тикиб ўтирган эди, ундан кейин Балх валийси бўлган янги ҳукмдор мулозимлари ила келиб, Иброҳим Адҳамдан нега тожу тахтни тарк этиб, бу ҳолга тушганини сўради.

Иброҳим Адҳам игнасини сойга отди ва:

- Балиқлар, игнани келтиринг! — деди.

Балиқлар игнани келтирдилар. Иброҳимга бериб, яна сувга тушиб кетдилар.

Иброҳим Адҳам Балхнинг янги валийсига жавоб бериб:

- Эй валий! Кўрдингми, Иброҳим Адҳам нега тожу тахтни тарк этди, — деди.

Изоҳ ва ўгит

Иброҳим Адҳам дунё тожини тарк этган эди. Аммо Аллоҳ уни охират тож-тахтига ўтқизди. Балиқлар Иброҳим Адҳамга хизмат этар эдилар. Иброҳим Адҳамни бундай юксак даражага, мартабага кўтарган қувват нима эди? Коинотнинг ягона соҳибига, холиқига бўлган муҳаббати эди. Аммо бундай кўнгил қўймоқлик Иброҳим Адҳам каби дунё тож-тахтини тарк эта билган асл инсонлар ҳаққидир.

https://t.me/nurli_toj

20 last posts shown.