Forward from: Influencer
Бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси, сенатор, чорвадор, тадбиркор ва туман ҳокими сифатида фаолият юритаётган Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖга тумандаги бир қанча таъмирлаш ва қуриш ишлари берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли (хдфу) қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши 2022 йилнинг 13 октябрь куни VI-39-139-5-0-К/22 сонли қарор чиқаради.
Қарорга илова қилинган рўйхатдан кўринадики, депутатлар Қизилтепа туманидаги “Алишер Навоий” МФЙ, “Бунёдкор” МФЙ ва “Оқсоч” МФЙ ҳудудларида реконструкция қилиш, янги сув тармоғини тортиш ҳамда таъмирлаш ишлари учун Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигидаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖни танлаб олган. Бу қарор эса e-qaror тизимида яшириб қўйилган.
Бу бир туман ҳокими атрофидаги гаплар, очиқ маълумотларда келтирилган маълумотлар ва далили мавжуд ишлар ҳақида, холос. Очиғи шунча бўлса, ёпиғининг даражаси қанчалигини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ҳоким очиқдан очиқ тадбиркорлик қилмоқда, гарчи бу қонунларимизда мумкин эмаслиги ёзилган бўлса ҳам.
Орзудаги Ўзбекистонда ҳокимлар кенгаш раиси бўлмайди, уларни халқ сайлайди ва қонунлар ишлайди.
@influenceruz