Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Инклюзив” жамият лойиҳаси
Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида ногиронлиги бор шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратиш вазифалари белгиланган эди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳари махсус кўчаларда қулайликлар яратиш ишлари бошлаб юборилибди.
Хусусан, Нурафшонда овозли светофорлар ўрнатилиб, пиёдалар йўлакларига сариқ қопламали йўлакчалар ташкил қилинмоқда экан. Бунинг натижасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар овозли светофорлар ёрдамида йўлларни хавфсиз кесиб ўтиш имкониятига эга бўладилар. Сариқ қопламали йўлакчалар навбатдаги йўлакни сезишга ёрдам беради.
Барча давлат ва хусусий объектлар ногиронлиги бор шахслар учун пандуслар билан жиҳозланиш ишлари амалга оширилмоқда. Пандуслар ногиронлиги бор шахслардан ташқари, болали ота-оналар, кексалар ва юк ташишга мажбур бўлган одамлар учун ҳам жуда фойдали.
Телеграм | Instagram | Youtube | Tik tok | Facebook