Бу йилги сайловда биринчи марта Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди.
Айтиб ўтиш керак, агентлик ташкил этилгандан кейин ногиронлиги бор шахсларга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Олдинлари улар учун ҳозиргидек имкониятлар яратилмаган. Бугун улар учун қўплаб қулай шароитлар яратилганини кўриш мумкин. Жумладан:
⏺уйда овоз берувчи шахслар учун сайлов комиссияси аъзолари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди;
⏺ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди;
⏺сайлов участкасига мустақил борувчи шахслар учун алоҳида жиҳозланган яширин овоз берувчи кабиналар ўрнатилди;
⏺сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашганига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, бугун сайловда 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.