Posts filter


Ўзбекистон Нотариал палатасининг Facebookдаги "Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси" (https: //www.facebook.com/groups/notariusmaslahati) гуруҳида 2025 йил 21 май соат 20-00 да Фарғона шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Матлюба Исмаилова томонидан "Нотариусларга кўп бериладиган саволлар" мавзусида оn-line мулоқот ўтказилади.
Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
В группе «Узбекистон Республикаси Нотариал палатаси» (Facebook, https://www.facebook.com/groups/notariusmaslahati) 21 мая 2025 года в 20-00 нотариусом Матлюбой Исмаиловой, занимающейся частной практикой в г. Фергана, будет проведен on-line диалог на тему «Часто задаваемые вопросы нотариусам».
Присоединяйтесь и получите ответы на свои вопросы.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Автомашина сотиб олганимда эгаси менга my.gov.uz дан ишончнома қилиб берганди, шу ишончнома билан машинамни Қирғизистонга миниб бориб келсам бўладими?
❗️Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.


📖Нотариус кундалиги

🚩ОТАРИУСНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МИТТИ СКАНЕР


2010 йилда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига малака ошириш учун борганимизда, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги ўша пайтда давлат нотариал идорасида ишловчи нотариус опа, бизларга мерос мавзусида дарс ўтганди. Биз тингловчиларни шу нотариал идорага амалиётга олиб боришди, шу амалиёт менинг учун катта, эсда қоладиган мактаб бўлди. Қизиғи, нотариус опа фуқаролар учун 4 та ўлчамдаги кўзойнакларни чиройли қилиб стол устига тахлаб қўйган экан, у булар мени иш жараёнида кўп марта ҳимоя қилган, деб айтганди.
Шунингдек нотариус опа, шу пайтларда ўзи гувоҳлантириб тасдиқлаган ҳар бир ҳужжатига, қўлини кўрсаткич бармоғини сиёҳдонга босиб, ҳар бир нотариал тасдиқлаган ҳужжатнинг пастки бурчагига, кўрсаткич бармоғини босишини кўрсатиб берганди. - Нима мақсадда бармоқ изингизни ҳужжатларга босяпсиз, - деб сўраганимизда, у: - менинг ҳужжатларимни қалбакилаштириб қўйишлари мумкин, - деб тушунтириш берганди.

👉✍️ Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Менга ҳадя бўлиб ўтган уйни сотолмаяпман, сабаби нотариус суддан маълумот келиб тушганлигини асос қиляпти шу тўғрими?
❗️Саволга Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Барно Авезова жавоб берди.


Агар эгаси умрининг охиригача унда яшаш ҳуқуқини сақлаб қолмоқчи бўлса, квартирани ҳадя қилиш шартномасини нима билан алмаштириши мумкин?
Poll
  •   Олди-сотди шартномаси билан
  •   Кўчмас мулкни тасарруф этишга ишончнома билан
  •   Васиятнома билан
96 votes


Савол: Нотариус фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Кимлар нотариус бўлиши мумкин
❗️Саволга Тошкент туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Раъно Обиджонова жавоб берди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📺"Диёр 24" Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланаётган нотариус Илҳом Саломов фаолияти мисолида рақамлашаётган нотариат соҳаси.
@Navoiy_trk


⚡️ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳаммага маълумки, болани фарзандликкка бериш аризаси нотариал тартибда тасдиқланади. Лекин фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.

Олий суд Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги “Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорида тушунтирилишича, ота-онанинг мажбуриятларидан фарқли равишда фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келишини инобатга олган ҳолда судлар “Оила” кодексининг 169-моддасида назарда тутилган асослар уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун эмас, балки фарзандликка олишни бекор қилишга асос бўлишини инобатга олишлари лозим.
👉Батафсил


Қорақалпоғистон Республикасининг “Ғәрезсизлик ҳәм нызам“ газетасида эълон қилинди.


Савол: Отам вафотидан олдин ўзларига тегишли бўлган уй-жойларини акамга васият қилиб қолдирган. Мен 2-гуруҳ ногирониман. Отамга тегишли бўлган уй-жойдан мен меросхўрликдан маҳрум бўламанми?
❗️Саволга Янгийўл шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Хуршид Умаров жавоб берди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Квартирамни сотмоқчиман. Квартира 30 йил илгари хусусийлаштирилган. Хусусийлаштиришда мен ва қизим иштирок этганмиз. Қизим шундан икки йил ўтиб рўйхатдан чиқиб, чет элга кўчиб кетган. У ёқда бедарак йўқолган. Қандай қилиб қизимсиз квартирамни сота оламан? Қандай қилиб хусусийлаштиришнинг иккинчи иштирокчиси - қизимнинг 30 йилга яқин вақт давомида йўқлигини асослантиришим мумкин?
❗️Саволга Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камола Азимова жавоб берди.


👉Кўчмас мулк учун энг яхши пойдевор - нотариал тасдиқланган ҳужжатдир.


#xorijiy_hamkorlik

Сўнгги йилларда нотариусларнинг кўчмас мулкни расмийлаштириш соҳасидаги ваколатлари изчил кенгайиб бормоқда.

Нотариус ҳозирда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий низоларнинг олдини олиш учун қандай кафолатлар беради, шу ўринда кўчмас мулк айланмасининг қайси йўналишлари қўшимча ҳимояни талаб қилади? Мамлакатда ва хорижда битимларнинг нотариал шаклини қўллаш амалиёти қандай? Нима учун одамлар битимларни расмийлаштиришнинг бошқа усулларидан кўра кўпроқ нотариал тасдиқлашга ишонишади? Фуқаролар нотариус иштирокисиз тузилган битимларнинг қонунийлигини мустақил равишда қандай текширишлари мумкин? Битимларни нотариал тартибда расмийлаштирилиши сохта битимлар сонини камайтирадими? Шартномаларни нотариал тартибда тасдиқланиши суд жараёнлари сонини ва, бунинг натижасида, давлат харажатларини камайишига ёрдам берадими?

👉Батафсил
👉на русском


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥Бўстонлиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Машҳура Воҳидовадан васиятнома ҳақида ҳуқуқий маслаҳат.


#tadbir
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандуми доирасида Бухоро вилоятидаги 6-минтақавий ҳудуд 20-сон Жазони ижро этиш колониясида Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жамол Ортиқов томонидан ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулоти давомида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга улар томонидан бериладиган ҳар хил турдаги ишончномалар, улар иштирокида расмийлаштириладиган олди-сотди, ҳадя шартномалари, васиятномалар ва бошқа турдаги нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш тартиби, муддатлари ва уларнинг қонуний асослари ҳақида тушунтиришлар берилди. Маҳкумларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
👉на русском


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Мен шифокорман. Беморнинг илтимосига кўра 2 йил олдин васиятнома тасдиқлаган эдим. Шу васиятнома асосида судга чақирилдим. Бироқ, судда гувоҳ сифатида иштирок этишга имкониятим йўқ. Нима қилишим мумкин?
❗️Саволга Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ўткиржон Мухторов жавоб берди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Нотариус ва унинг ёрдамчи ходимлари ҳужжатларни расмийлаштиришда ўзбек ёки рус тилларида хато тўлдиришса, у ҳужжат ҳақиқий ҳисобланадими?
❗️Саволга Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Моҳира Муҳаммадиева жавоб берди.


Forward from: "Mahalla" telekanali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#anons

◀️ "Minbar"

🗓 20-may, Seshanba kuni

20:00 da

🎬 "Mahalla" telekanalida tomosha qiling!

💬 Facebook 📸 Instagram Telegram 📹 Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Уй сотиб олмоқчиман, аммо, маблағим етмаяпти, кредит олиш истагим йўқ. Сотувчи билан келишиб, маълум муддатни белгилаб, нотариус орқали олди-сотди қилсак бўладими?
❗️Саволга Тўрткўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зебо Камолова жавоб берди.


#xorijiy_hamkorlik

ЯНГИ ҲАМКОР – СЕНЕГАЛ НОТАРИАТИ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ


Жорий йилнинг 7-10 май кунлари Сенегал давлатининг Дакар шаҳрида Ўзбекистон делегацияси - Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошчилигида нотариуслар ҳамда Бахмал туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шердор Қўчқоров хизмат сафарида бўлдик. Хизмат сафари давомида турли давлатлар делегациялари билан мулоқотда бўлдик ҳамда фикр алмашдик. Бизни кўпроқ қизиқтирган давлат - бу мезбон давлат Сенегал эди.

Сенегалда нотариат тизими француз нотариат моделига асосланган бўлиб, давлат томонидан тартибга солинади. Нотариат палатаси (Чамбре дес Нотаирес) мамлакатдаги барча нотариусларни бирлаштиради ва уларнинг фаолиятини назорат қилади. Сенегалда аҳоли сони 18 миллион атрофида, тахминан 92 нафар нотариус фаолият юритади. Яъни ҳар 195 652 кишига бир нотариус тўғри келади.
👉Батафсил

20 last posts shown.