СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ
Ҳар бир томчисининг қадрига етайлик
Норин туманидаги “Бўстон” ММТП ҳудудида жойлашган “Бўстонлик Сарвиноз” фермер хўжалигида келаси йил учун пухта замин яратиш, дала маданияти, фермер хўжаликлари ички ариқларини тозалаб чопиб, бетонлаштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда ариқ ва бошқа суғориш тармоқлари ёрдамида оқиб турган сувдан оқилона фойдаланиш, тобора танқислашиб бораётган оби ҳаётни тежаш омиллари, сув тежамкор технологияларни жорий этишдаги ютуқ-камчиликлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.