#Очиқ_эшиклар_куни
#Наманган
🇺🇿2025 йил 13-февраль куни, ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда "Мадад" муассаса шаклидаги ННТнинг вилоятдаги бюроси билан ҳамкорликда навбатдаги “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” тадбири ўтказилди.
✅ Тадбирда, "Мадад" - муассаса шаклидаги Наманган шаҳар бюроси мутахассиси – И.Абдуллаев иштирок этди.
♻️ Кун давомида, ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да ННТлар ва фуқаролар томонидан умумий 5 та турли мазмундаги мурожаатлар билдирилди.
✅ Келиб тушган мурожаатлар:
➖ Ички ишлар органлари “Фахрийлар маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти масъул ходими Нарзуллаева Хулкарой Наримоновна томонидан “ННТ нинг Адлия органидан қайта рўйхатдан ўтиш тартиби” ҳақида ҳуқуқий тушунтириш сўраган.
➖ “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Наманган вилоят бўлими раиси Абдухалимова Лола Хабибуллаевна томонидан “Солиқ хисоботлари ва даромадлар ҳақидаги хисоботни тақдим этмаслик учун қўлланадиган жарима” ҳақида ҳуқуқий тушунтириш сўраган.
➖ Фуқаро Мажидова Ҳамидахон Абдуғаффаровна томонидан “Никоҳни бекор қилиш тартиби” ҳақида ҳуқуқий тушунтириш сўраган.
➖ Фуқаро Қаҳҳарова Адиба Турдибаевна томонидан “Моддий ёрдам тайиланиши” ҳақида ҳуқуқий тушунтириш сўраган.
➖ Фуқаро Дадабоев Равшанбек Собитханович томонидан “Ота томонидан алимент тўланмаса давлат томонидан тўлаб берилиши” ҳақида ҳуқуқий тушунтириш сўраган.
👨🏻💻 Ўтказилган тадбир давомида, келиб тушган барча мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий ва консультатив тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.
❗️Маълумот учун: ННТлар фаолиятига оид муаммоли масалалар учраётганлиги сабабли йил давомида “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказиб бориш режалаштирилган.
🌐
Канал: @nnt_namangan 🇺🇿 ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси.