* * *
Менга хат ёзсангчи, икки энли хат,
Икки оғиз сўзга дунёни сиғдир.
Уятга қолса бас, мулзам бўлса бас,
Бизларни ажратиб юборган тақдир.
Менга хат ёзсангчи, нимадир деб ёз,
Бўм-бўш қоғозга ҳам кўнаман хозир.
Соғинмаган бўлсанг ишим йуқ, аммо,
Мен сени соғиниб кетдимку ахир.
Менга хат ёзсангчи, қийинми шунча,
Кичик илтифотга арзит, азизим.
Митти юрагиму, митти жон билан,
Бахайбат шахарда қолдим бир ўзим.
Менга хат ёзсангчи, сиёҳинг сизиб,
Қонимга қўшилиб кетсин, майлига.
Келмас мактубинга кўнглимни чизиб,
Кел дегин бир бора ишқнинг сайлига.
Менга хат ёзақол, ёзмасанг бўлмас,
Кутишдан бошқага ярамай қолдим.
Ахир мен юз эмас, мингдан ошиқроқ,
Хижронинг йўллаган хатларни олдим.
Менга хат ёзақол, жуда кўп хат ёз,
Ўқишдан чарчадим хатингни дейин.
Ҳар битта номангни бағримга босиб,
Кейинги мактубинг кутайин кейин.
Менга хат ёзақол...
♡︎ 𝑀𝑎ℎ𝑓𝑖𝑦 𝑖𝑧𝑡𝑖𝑟𝑜𝑏 𝑘𝑎𝑛𝑎𝑙𝑖 ♥︎
@Nigohing_qalbimda