“Ўзбекистон ягона Ватан” шиори остида анжуманлар ўтказиладиПрезидент Фармонига мувофиқ Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилганди. Бугун шу Қўмитанинг АОКАда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Қўмитанинг ваколатлари ва унинг олдида турган долзарб вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Қўмита ҳар йили
“Ўзбекистон ягона Ватан” шиори остида анжуманлар ташкил этиб боради. Анжуманда юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг
ўзаро тенглиги, бирдамлиги, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшган ҳиссаси эътироф этилади.
Бу жуда муҳим анжуман. Нимага? Чунки Ўзбекистонда:
-
130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила бўлиб яшайди;
-
2 037 та мактабда таълим
7 тилда, яъни ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда;
- теле-радио кўрсатув ва эшиттиришлар 12 тилда эфирга узатилмоқда;
- газета ва журналлар
14 тилда чоп этилмоқда;
-
40 қа яқин миллий маданий марказ ишлаб турибди;
- турли миллат вакиллари давлат бошқаруви, тадбиркорлик, илм-фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритади.
Бу саъй-ҳаракатлар миллатлараро дўстлик мустаҳкамлиги ва барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилганининг амалдаги исботи ҳисобланади.
@news_tezkor_yangiliklar