Ҳамкасбим Дилмурод Исмоиловнинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Ҳар биримиз табиатни асраб, авайлашга масъулмиз.
Қўшимча қилиб айтадиган бўлсам, мамлакатимиз туризм соҳасида, айниқса экотуризм йўналишида ҳар қандай хорижий мамлакатлардан қолишмайдиган даражадаги имкониятларга эгадир.
Аммо айрим масъулларнинг лоқайдлиги туфайли умумхалқ бойлигимиз бўлмиш яшил ҳудудларимиз майдони қисқаришининг гувоҳи бўлган вақтларимиз ҳам бўлди.
Барчамизга маълумки, истироҳат боғлари, яшил хиёбонларимиз шундоқ ҳам камёб бўлиб бораётган “тоза ҳаво”ни одамларимизга беминнат ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Бироқ айрим тадбиркорларимиз қисқа муддатли даромадларни кўзлаб, улардаги дарахтлар, яшил ҳудудларни аямай, экологияга зарар етказиб қўяётганди.
Бу каби ўзбўларчиликка қонун даражасида нуқта қўйиш вақти аллақачон келганди.
Биз, эколог депутатлар “Адолат” фракцияси аъзолари билан биргаликда боғлар, маданий ҳордиқ масканларини хусусийлаштириш тақиқланишини назарда тутадиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик.
Қонун лойиҳаси фракциялар йиғилишларида ва Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ҳамда асосли ва ўринли таклифлар етарлича бўлди.
Ўйлайманки, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, масъулларимизнинг жавобгарлиги кучайиб, юзага келиши мумкин бўлган экологик талофотларимиз даражаси қисқаради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, парламент жамоатчиликни ўйлантириб турган, аҳоли саломатлиги ва экологияга зарар етказадиган ҳар қандай иллатларга қарши тура оладиган кучли қонунларни ярата олиши керак.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Экологик партия фракцияси аъзоси.
@navruzyusupov