Ҳатто ҳўрсиниқни эшитиш мумкин қадар сокин кечаётган тунда чақалоқни йиғиси эшитилади. Қўшни девор нарисидан келаётган бўлсаям бу овоз, сенга худди ичкаридан эшитилаётгандек туйилади. Йиғлайди. Бироз ўтиб инжиқ ғингшийди. Кўп ўтмай овоз тинади. Ичкаридагиси эса тўхтамайди. Сен ҳам овутишга ортиқ уринмайсан. Кун ёриша бошлайди. Илгарилари бунақа пайтлари бувам билан кўча бошига чиқиб, нон олиб келардик. Иссиқ нон. Бу таъмни болалигим билади фақат. Кейин ўша нонни ҳали буғи кўтарилмаган иссиқ сутга бўктириб берарди бувам... Гўдак йиғлайверади.
Баъзан ҳаммасини жудаям бўрттиргинг келади, зерикарли туйилаётган ҳаётингга Худо бермаган рангларни бериб чиқасан. Ич-ичкаридан ё фожиани, ё қалтисликни соғинасан. Завқни, эҳтиросни, ҳаётингга дахлдор жамиики нарсаларга бўлган муҳаббатни, мезонсизлиг-у ёқимли маънисизликни ёшлик деган ном билан чақирасан. Бирдан яна ўзингга келасан ва ҳаммаси мантиқсиз туйилади ва ўзингни таъбирингдаги сокин ва тартибли умрингга қўшилиб кетасан. Ва секин ўзингни оқлаб оласан: “ҳа, ёшлик ҳаммасини кечиради”.
Лекин барибир қайсидир тунда гўдак йиғисидан уйғонасан. Юпатолмайсан. Озод қилолмайсан уни. Гарчи ўзинг қул бўлсанг ҳам унга. Қўлидан тутиб осмон билан уйқашиб кетган адирликларга, тақасидан шамол туғиладиган отлар олдига етаклаб борасан. Иссиқ нонга олиб борганинг билан ҳароратини ҳис қилмайди у.