Пайтки, миянгни ҳеч нарса чирмаб ололмайди. Ҳаёлингни энди на тирик, на ўлган одамларнинг ғоялари миниб ололади. Истаган вақтинг “йўқ” дея оласан, истасанг ҳайрихоҳ бўласан. Қўлингда турган ҳаётингни жилови энди кўнглингга безовталикнимас, ажиб бир қудратни чақиради. Буни ҳис қилиш учун ҳам яна ва яна имкониятларингдан фойдаланиб кўргинг келаверади. Ғингшиганча у ердан бу ерга судралмайсан. Умрингни ўзингдан, ёшлигингдан қизғонмайсан. Альтернативлар сенга қўрқувмас, куч ва ишонч беришга ўтади.
Ортга қайтгинг келмайди, ҳали рўй бермаганларнинг завқи қизиқ асли.
Бироқ, соғинч қаримайди. (Ваҳоланки, менинг миямда у доим қария шаклида) Уни кўзларини эгасиники каби ёпиб қўёлмайсан. Ана шу (расмдаги) тасбеҳ ясалган кунларга қайтгинг келади, бироқ. Томорқадан олиб, жилкага ўтказилган ўша доначалар каби ҳаммасини бир-бир териб чиқиш истаги туғилиб қолади баъзан сенда. Ҳа, ярим тунда умид уйғотиб юборса, ёмон чиндан. Соғинч уйғотиб юборса, ундан кам эмас. Бу ичингни тим-тирис қиладиган оғир соғинчмас, бир енгил энтикишли умри бор ностальгия холос. Ҳовлингда энди ерга урилаётган ҳассани овози чиқмаслигини билганинг ҳолда шундай товушлар ичингда бир тўйимсиз қониқиш уйғотадиган қумсаш. Бошқа бу қониқишни ҳис қилиб бўлмайди. Ва, ҳамма йўллар болаликка, бобонгга олиб бормайди. Бироқ барибир бу қониқиш ичингда енгилликни туғаверади.