#таржима
#сентиментал
... кейин бу йўлингдан қайт дедилар! Аёл эҳтиросни кўтаролмайди, оқибати маҳв этилиш дейишди. У бир вақтнинг ўзида маҳв этилиш ва измини сақлаб қолиш йўлида дардисар бўлади дедилар.
Бироқ, мен иккисининг бир нуқтада туташишини истадим, мен сиғинаётган икки илоҳ: ишқ ва эркинликнинг туташиши ва ана шу кесишиш берадиган кечинмага ютоқиб интилдим. Менга фақат бирининг мавжудлиги фавқулодда камлик қиларди. Ҳеч бир шовқин қоплай олмаётган сукунатимни минг бир парчага бўлиб юборувчи туйғулар қоришмаси зарур эди, аслида. Шундайин қоришмаки, унда узилаётганини сезмасданоқ жон берган гулнинг— ўз ифорига ўзи маст бўлган гулнинг сархушлиги, эшик ёнидан ортга қайтган йўловчи маломати, одамга ўз исмини унуттира олиш қудратига эга завқ, хандон отаётган инсоннинг тўсатдан маъюсланиб қолиши каби мавҳумликлар омихта бўлган бўлиши керак эди. Негадир мен шошиб яшардим. Севгидан севгига ўзимни кашф қилиб борар, бугун туйган ҳиссиётимни борлиқ эртага мендан қизғониши беш қўлдай аён эди менга.
Хавф-хатарга бой ўйин лаҳзаларини истадим, шундайин лаҳзаларки бу вақтда жон таслим қилиш таъқиқлансин менга ёки айнан мана шу лаҳзаларгина арзисин ўлишимга...