Posts filter


🔵 Эможилар зираворга ўхшайди. Меъёрдагиси таъмни яхшилайди, лекин кўпи таомни бузади.

Профессионал матнларда ҳам асосий мақсад тушунарлилик ва аниқлик.

Эможилар кундалик мулоқот учун жуда яхши бўлса-да, расмий матнларда маънони чалкаш, субъектив ва ҳатто чалғитувчи қилиб қўйиши мумки.

Келинг, сабабларни бирма-бир кўриб чиқамиз:

🔢. Профессионал оҳанг кўпинча маълум даражада расмиятчилик ва жиддийликни талаб қилади ва эможилардан ҳаддан ташқари фойдаланиш бунга путур етказиши мумкин.

🔢. Эможилар ўқувчи томонидан ҳар хил талқин қилиниши мумкин. Сиз енгил ҳазил деб ўйлаганингиз, бошқа одам томонидан бутунлай бошқача қабул қилиниши эҳтимоли юқори. Муҳим маълумотларни етказаётганда, сўзларга таяниш ҳар доим афзалроқ.

🔢. Кўп эможи ишлатилганда, хабар профессионал ва жиддий кўринмайди, аксинча, бачкана бўлиб қолади. Бу эса сизга нисбатан ишонч ва жиддий муносабатни йўққа чиқаради.

Демак, яхши, ўрнига қўйилган эможи матнга маълум ҳиссиётларни қўшса-да, профессионал контектсда улардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш афзал. Зираворларингизни ҳушёрлик билан танланг ва унутмангки, бу каби матнларда сизнинг асосий воситангиз сўзлардир.


🎚 Бундан-да қизиқроқ контентлар ҳали олдинда. Буёғига маркетингга оид маълумотлар ва тажрибалар ҳам улашиб борилади.

Бизни кузатиб боринг:
👉 @kopirayting_maktabi 👈


Билармидингиз?

Нима сабабдан професcионал матнларда 4 тадан ортиқ эможи ишлатиб бўлмайди? 🤔

Агар мавзу қизиқ бўлса "❤️" қолдиринг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Копирайтинг ўзи нима?

Оддий усулда тушунтирамиз:

Хўш..
Копирайтинг, содда қилиб айтганда, одамларни ўзимиз истаган ҳаракатларни бажаришга ундайдиган матнлар ёзишдир.

Шу касб билан шуғулланадиган кишиларни эса, копирайтер, деб атаймиз.

Энди кимдир сизга копирайтерман деса, ёки копирайтинг сўзи ижтимоий тармоқларда учраса, баъзи мижозларимиз каби “кўпайтиринг” билан чалкаштирмаган ҳолда, бемалол тушуниб оласиз. 🤫

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрия фонди томонидан ташкил этилган реклама. Кичик маблағ билан бировга қанчалик ёрдам берганингизни аниқ ҳис қиласиз.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Forward from: Gavhar Nasrulloh
Ўзим ишлаётган лойиҳалардан бирига СММ менежер қидирилмоқда:

Вазифалар:
1. СММ стратегия тузиш;
2. Контентни режалаш ва эълон қилиб бориш;
3. Натижалар мониторинги ва таҳлили;

Талаблар:

1. Киришимлилик
2. Ижтимоий тармоқлар алгоритмларини билиш
3. Рус тили ва ўзбек тилини билиш
4. Креативлик
5. Камида 6 ойлик иш тажрибаси

Шарт-шароитлар:

1. 5/2 кунлик иш ҳафтаси
2. Иш куни 9:00 дан 19:00 гача
3. Бепул ва мазали тушлик
4. Иш ҳақи суҳбат асосида келишилади

Агар вакансия сизни қизиқтирган бўлса, ўзингиз хақингиздаги резюме ва маълумотларни телеграм орқали @nasr_assistant'га юборишингиз мумкин.


Барча айтганларингиз рекламада сизга қарши ишлатилади

👉 @kopirayting_maktabi 👈


📣 Баъзи илтимосларга биноан чегирмали қабул куни 15 августгача узайтирилди.

Агар сиз ҳам, улгуролмадим деб, афсусда бўлсангиз, яна беш кун вақтингиз бор.

@Nasr_assistant'га алоқага чиқиб, жойингизни банд қилишга улгуриб қолинг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Бир савол туғилиб қолди: Маркетинг йўналишидами, копирайтинг йўналишидами, ишқилиб, буюртмачингиз сизнинг ишингизни умуман тушунмайдиган одам.

Касбий нуқтаи назардан қараганда, мутлақо асосли равишда қандай қилса яхши бўлишини билиб, айтиб турибсиз.

Аммо у ўзиникини маъқуллаб туриб олган. Талаби шу даражадаки, агар ишни у айтгандек бажарсангиз, ҳатто кимгадир, шу ишни мен қилдим, деб айтишга уяладиган натижа чиқади.

Шунақа вазиятда қандай йўл тутган бўлардингиз?

📌 Бошқа соҳа мутахассислари ҳам ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда жавоб берса, хурсанд бўлардим.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


💡 Копирайтингни ўрганиш кимлар учун фойдали:

✔️ Янги касб ўрганиб, қўшимча даромадга эга бўлиш истагидагилар учун.

Айтайлик, сиз бир жойда ишлайсиз. Иш вақтингиз унча кўп эмас. Аммо даромадингиз сизни қониқтирмаяпти. Копирайтингни ўрганиб, қўшимча даромадга эга бўлишингиз мумкин.

✔️ Соҳасини ўзгартирмоқчи бўлганлар.

Эски ишингиздан зерикдингиз, чарчадингиз. Копирайтингни ўрганиб, замонавий касблардан бирига эга бўлишингиз ва иш муҳитингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин.

✔️ Уйда ўтириб, даромадга эга бўлишни истаганлар учун.

Ишлашни, ўз даромадингизга эга бўлишни жуда хоҳлайсиз, аммо ёш болангиз борлиги, турмуш ўртоғингиз қаршилиги ёки уйда сизнинг қаровингизга муҳтож бўлган кексалар ёки беморингиз борлиги учун, қаергадир ишга жойлашиб, ишлай олмайсиз. Бундай вазиятда ҳам копирайтинг касби сизга қўл келади.

✔️ Ўз хизматини тарғиб қилиш ва мижозларга эга бўлишни хоҳловчилар учун.

Фотографлик, дизайнерлик, репетиторлик, тикувчилик ёки шунга ўхшаган бошқа касб эгасисиз. Эски мижозларингизни ушлаб қолиш ва янгиларини жалб қилишда копирайтинг сизга катта ёрдам беради. Копирайтинг курсида ўқиб, сиз ўз хизматларингизни бемалол ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қила оласиз.

📌 Курс ҳақидаги маълумотлар мана бу постда кўрсатилган.

Копирайтингни ўрганишга қарор қилган бўлсангиз, @Nasr_assistant'гa мурожаат қилиб, курсга ёзилишингиз мумкин.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


❤️ Копирайтинг ҳақида қизиқарли 10 та факт:

1. Копирайтингнинг келиб чиқиши қадимги Мисрга бориб тақалади. Айтишларича, Мисрда товар ва ҳизматларни тарғиб қилиш учун ёзилган матнлар 4 минг йилдан ҳам ортиқроқ тарихга эга экан.

2. Копирайтинг сўзи инглиз тилидаги "муаллифлик ҳуқуқи", деган маъносини билдирувчи "copyright" сўзидан келиб чиққан.

3. Копирайтер нафақат матн ёзишни, балки аудиторияни таний олиши ҳам керак.

4. Алиса, Сири каби виртуал ёрдамчилар ҳам копирайтер хизматига муҳтож. Копирайтерлар табиий чиқиши учун улар сўзлайдиган овозли буйруқ ва жавоблар матнини ёзиб беради.

5. Копирайтингда эмоциялардан унумли фойдаланиш матн самарадорлигини сезиларли даражада орттириб беради.

6. Жуда машҳур кўплаб слоганлар копирайтерлар томонидан ўйлаб топилган. Мисол учун, Найкнинг "Just do it" ёки Макдоналдснинг "Iʼm lovinʼ it" слоганлари шулар жумласидан.

7. Копирайтерлар ўзгарувчан ва мослашувчан бўлиши керак. Улар турли хил бренд ва аудиторияларга мос услубда ёзишни уддалаши лозим.

8. Ҳар хил форматларда ёза олиш копирайтернинг муҳим кўникмаси ҳисобланади. Масалан, ижтимоий тармоқлар, сайтлар, блоглар, пресс-релиз ва бошқалар учун ёза олиши керак.

9. Копирайтерлар самарадорликни ошириш ва камчиликларини тузатиш учун ҳамиша эълон қилинган матнларини кузатиб бориши шарт.

10. Копирайтерлар ҳамиша ўз устида ишлаши ҳамда маркетинг ва коммуникациялар соҳасидаги янгиликлардан бохабар бўлиб бориши лозим.

❤️Эҳтимол, юқорида ёзганларим сиз учун янгилик эмасдир. Нима бўлганда ҳам бу билимлар копирайтинг оламини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


🎙Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади.

Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади.

1. Мустақил дарслар.

Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз.

Бу тарифда ўқиш нархи: 1 200 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 000 000 сўмни ташкил этади.

Курс бошланганидан 2 ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

2. Ўзим ўрганаман.

Бу тарифнинг биринчиси билан фарқи, вазифалар шогирт қизимиз томонидан текширилиб, фидбеклар берилади.

Бу тарифда ўқиш нархи: 1 800 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 500 000 сўмни ташкил қилади.

Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

3. Юзма-юз.

Ушбу тарифда дарслар телеграмдаги ёпиқ гуруҳда реал вақт режимида видеоалоқа тарзида олиб борилади. Дарсга ҳамма белгиланган вақтда кириши шарт. Вазифаларни шахсан ўзим текшириб, фидбек бераман.

Бу гуруҳда ўқиш нархи: 3 000 000 сўм.

Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 2 800 000 сўмни ташкил этади.

Вақт муаммо бўлгани учун, дарслар ҳафтада бир марта ўтилади. Дарсга белгиланган вақтда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кирмаган ўқувчилар "Ўзим ўрганаман" тарифидаги гуруҳга ўтказиб юборилади ва ортиқча тўлов қайтариб берилмайди.

📌 Тарифлар нархлари бир ой учун эмас, тўлиқ курс учун ҳисобланган.

Курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant га мурожаат қилишин
гиз мумкин.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Копирайтинг курсига қабул бошланишини кутаётганлар, сизларга хушхабар бор.

Бироздан сўнг янги қабул учун тарифлар ва нархлар эълон қилинади.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


"Болалик пайтларингиз бирор марта кимнингдир эшигини таққиллатиб қочганмисиз? Хушхабар. Биз сизни ёллаймиз (ишга оламиз)."

Юқоридаги сўзлар почта бўлимининг креатив иш эълони экан. Ходим топилганми, йўқми, билмадим-ку. Аммо буни ўқиб, кўпчилик болалигини ёдга олгани аниқ.

Сиз ҳам болалигингизни эсладингизми?

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Роппа-роса бир йил аввал фейсбукка шу постни жойлаган эканман.

Парадоксни қарангки, бугун фейсбук шу постни эслатганида, офисда ўтиргандим. Яъни иш жойимда.))

Бу ҳам копирайтинг билан шуғулланишнинг афзал жиҳати, деб биламан. Истасангиз, уйдан туриб, эҳтиёж бўлганида, офисда ўтириб ишлайверасиз.

Ишсиз қолиб кетмайсиз, хуллас.))

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Шахсийга ёзилган фикрларни кўпам улашгим келавермайди. Аммо изоҳда ёзилган бу каби "отзыв"ни бемалол эълон қилсам бўлар, деб ўйладим.

Маълум соҳани ўргангач, ўрганганларини қай тариқа ишлатиш ҳар кимнинг шахсий қарори. Энг муҳими — у фойда берсин.

Аммо бир нарса алам қилади баъзан. Ишлар кўпайиб кетиб, ёрдамчи қидирганингда, ўқувчиларингдан бири ўзининг йўналишида банд бўлади, бошқаси копирайтинг соҳасида бўлса ҳам, буюртмалари етарли бўлади.))

Лекин, барибир, хурсандман. Асосийси, ўргатганларим зое кетмаяпти.

@Sofiya_Sayyid илиқ ва самимий сўзларингиз учун яна бир бор ташаккур. 💐

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Ҳафта давомида копирайтинг билан шуғулланишнинг салбий томонлари ҳақида ёзишга сўз бергандим.

Демак, бошладик:

🔹 Мижоз жуда кеч мурожаат қилади.

Буюртмани қабул қиласиз, топширилиши керак бўлган муддат — ярим соат. Эскитдан ишлаб келаётган мижозингиз бўлса-ю, вақтингиз ҳам бемалол бўлиб турган пайт бўлса — хўб-хўб. Аммо ундай бўлмаса, асабийлашишингиз турган гап.

🔹 Катта ҳажмдаги буюртмани кечки пайт юбориб, эрталабгача битириб беришингизни сўрашлари.

Фақат матн ёзиш билан шуғулланадиган робот, деб ўйлашади, шекилли.))

🔹 "Матн ёзишни ўзим ҳам яхши биламан, фақат ҳозир вақтим йўқроқ, шунинг учун сизга буюртма қиляпман."

Катта бизнесларим бор, бўш пайтларимда таксичилик қилиб тураман, дейдиган таксичиларни эслатиб юборади, баъзан.)

🔹 Иш учун керакли саволларни берганингизда, матнни тезроқ ёзсангиз бўларди, бу ёғи билан иш тутманг, деган мазмунда жавоб берилиши.

Бир пиёла қаймоқ олиш учун бир пақир сут кераклигини унутиб қўйишган-оов.

🔹 Ўзлари бермаган маълумот матн ичида кўринмагани учун копирайтердан ўпкалашлари.

Копирайтерликни янги бошлаган пайтларимда, бир аёлга таржимаи ҳол ёзиб беришимни сўрашди. Одатда бундай буюртма олмаслигимни айтсам ҳам, қўярда-қўймай кўндиришди. Ишни қабул қилиб олгач, эртаси куни ўша аёл қўнғироқ қилиб, палон йилларда писмадон жойда раҳбар лавозимида ишлагани ҳақидаги маълумотни "ёзмаганим" учун роса хафа бўлганди. Менга берилган маълумот орасида бундай гап йўқлигини зўрға тушунтиргандим. Тўғри-да, айтишмаса, буни тушимда кўрармидим.)

Ух. Кўпайиб кетди, шекилли. Бугунга етар.

Хўш, сизда-чи, сизда ҳам шу каби ҳолатлар бўлиб турадими?

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Копирайтинг осон. Қачонки нима қилаётганингни аниқ тушуниб турган бўлсанг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Каналда креатив рекламалардан намуналар кўришни истармидингиз?
Poll
  •   Албатта, зўр бўларди
  •   Йўқ, фақат копирайтинг мавзуси қизиқ
46 votes


#кайфият

Нимага мени ҳеч ким тушунмайди?

Наҳотки мен ўз коммуникатив актларимни адекват когнитив қабул учун тушунарсиз бўлган ҳаддан зиёд мураккаб лингвистик конструкциялар воситасида шакллантирсам...

👉 @kopirayting_maktabi 👈


Ишингизни кўп мақтайсиз-да, нима, салбий томонлари умуман йўқми, деб қолди бир танишим.

Хўш-хўўўш, нима дейсиз, копирайтинг билан шуғулланишнинг салбий томонлари борми? Агар бор деб ҳисобласангиз, изоҳларда ёзинг.

Йўқ деб ҳисобласангиз, уни ҳам ёзинг.

Янги бошланадиган иш ҳафтаси давомида эса, бу борадаги таассуротларимни ўзим ҳам ўртоқлашаман.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

20 last posts shown.