Abu-l Mu'in an-Nasafiy ilmiy-tadqiqot markazi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Qarshi davlat universiteti tuzilmasidagi "Abu-l Mu'in an-Nasafiy ilmiy-tadqiqot markazi" rasmiy telegram kanali
Murojaat uchun
+998973164233
+998997464105 (@AbulqosimMuhammad)

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ilmiy_anjuman
2024-yilning 29-oktabr sanasida Qarshi tumanida Abul Mu’in an-Nasafiy va Nasafiy olimlarning ilmiy ijodiga bag‘ishlangan ilmiy anjuman tashkil etildi. Ushbu anjumanda Abul Muin an-Nasafiy ilmiy-tadqiqot markazi xodimlari, taniqli sharqshunos olimlar va yoshlar ishtirok etishdi. Anjumanda allomaning hayoti, ilmiy-ma’naviy me’rosi hamda alloma me’rosining bugungi kundagi ahamiyatiga to‘xtalib o‘tildi.
@nasafiymerosi


Forward from: bukhari.uz
#Алломалар

АБУЛ МУИН НАСАФИЙ МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ

2017 йилнинг 06 июнь куни президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида “Қашқадарё заминида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насаф ий бобомиз яшаб ўтганлар. У киши узоқ муддат Бухоро ва Самарқандда таҳсил олиб, калом илми, яъни исломий эътиқод поклиги масаласида 15 га яқин китоб ёзганлар. Ана шу китобларида, бундан минг йил олдин дин масаласида адашганларга тўғри йўл кўрсатганлар” деб таъкидлаб ўтдилар.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=27119

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink


Forward from: bukhari.uz
#Maqolalar #ilmiy_tadqiqot

NASAF FIQH MAKTABI VA BAZDAVIY ALLOMALAR FIQHIY MEROSI (IX – XII ASRLAR)

Islom dini tarqalishi jarayonida turli din va mahalliy urf-odatlarga duch kelishi natijasida VIII – IX asrlarda islom huquqshunosligi – fiqh maktablari yuzaga keldi. Fiqh ilmi musulmon huquqshunosligi va shariat qonun-qoidalarini ishlab chiqish bilan shugʻullanuvchi soha boʻlgani uchun diniy ilmlar qatoriga kiritilgan. Fiqh atamasi arab tilida “bilmoq”, “tushunmoq” yoki “topmoq” degan maʼnoni anglatadi. Fiqh – islomiy ilmlarning bir qismi boʻlib, shariat qonun – qoidalarini ishlab chiquvchi musulmon huquqshunosligi hisoblanadi. Sharʼiy qonun – qoida va huquqlarni biluvchi olim “faqih” deb ataladi [17].

Fiqh diniy huquqshunoslik sifatida ikki soha – shariat manbalarini ishlab chiqish (“usul al-fiqh”) [26] va shariatni maʼlum bir sohalarga tatbiq qilish (“furuʼ al-fiqh”)dan iborat [25]. VIII asr oʻrtalaridan fiqh mustaqil ilm sifatida rivojlana boshladi. Bu davr islom huquqshunosligi shakllanishida “oltin asr” deb nomlanadi [23]. X asrga kelib, musulmon olimlari tomonidan sunniylikdagi eng yirik fiqhiy mazhablar sifatida shofeʼiy, molikiy, hanafiy va dovudiylik qayd etilgan. Hanbaliy mazhabiga mansub faqihlar faqat XII asr boshlariga kelib, eʼtirof etila boshlangan [3]...

Batafsil: 👉 bukhari.uz/?p=36188&lang=oz

📝 Кирилл алифбосида ўқинг

Yaqinlaringizga ulashing!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🌐 Taplink@buxoriysaboqlari


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Ислом энциклопедияси. 1-жилд..pdf
23.5Mb
Ислом энциклопедияси. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёти, 2020. – 496 бет.

@nasafiymerosi


Энциклопедияда Ислом арконлари, шаръий қонун-қоидалар, муқаддас қадамжолар ва масканлар, машҳур масжидлар ва мадрасалар, ушбу диннинг тарқалиши ва равнақига улкан ҳисса қўшган буюк шахслар, жумладан, саҳоба ва тобеъинлар, муҳаддис, фақиҳ, муфассир, мутасаввиф ва азиз-авлиёлар, Қуръон ва ҳадис ҳофизлари, таниқли уламолар ҳақида алифбо тартибида тизимли мақолалар берилган. Шунингдек, илмий-ижодий ҳамда маънавий-маърифий фаолияти жамоатчиликка номаълум бўлган алоҳида шахслар тўғрисидаги қимматли маълумотлар илмий муомалага киритилмоқда.

@nasafiymerosi


ас-Самъоний. Насабнома.pdf
9.4Mb
Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний. Насабнома (ал-Ансоб). Таржимонлар: Абдулғафур Бухорий, Комилжон Раҳимов. – Тошкент: «HILOL NASHR», 2017. 336 бет.

@nasafiymerosi


Истиқлол ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларидаги, айниқса, маънавий-маърифий жабҳадаги туб бурилишларга, умидбахш янгиланишларга имкон берди. Миллий давлатчилигимиз тарихига оид ҳақиқатларни ойдинлаштириш, узоқ йиллар табаррук номи ва шони пинҳон тутилган улуғ аждодларимизнинг илмий-ижодий, маънавий-маърифий меросини халққа қайтариш йўлида қилинаётган хайрли ишлар беҳад қувончлидир.

@nasafiymerosi


Машҳур даҳолар сийрати.pdf
17.0Mb
Имом Заҳабий Шамсиддин. Машҳур даҳолар сийрати. – Тошкент: «HILOL NASHR», 2017. 482 бет.

@nasafiymerosi


Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфаққиҳ муарриху муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат «Сияру аъламин нубало» китоблари алоҳида аҳамиятга эга. Кўплаб илмий тадқиқотлар, таржимаю таҳлиллар учун манба бўладиган бу битик-хазинада юзлаб ватандошларимизга ҳам муносиб ўрин берилган.

@nasafiymerosi


Forward from: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/92020

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/92020

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Forward from: Тўхтамишева Ф
#xalqaro_anjuman
📺📺

Ayni paytda Qarshi davlat universitetida “Nasafiylar ilmiy-ma’naviy merosining jahon sivilizatsiyasida tutgan o‘rni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tmoqda. Batafsil keyinroq...

🌐 Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz

Telegram             🌍 qarshidu.uz
💬 Facebook            📸  Instagram


Islom ensiklopediyasi (Zuhriddin Husniddinov tahriri ostida).pdf
32.4Mb
Ислом энциклопедияси. Тошкент, 2004.

@nasafiymerosi


1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

@nasafiymerosi


Улрих Рудолф.pdf
14.9Mb
Улрих Рудолф. Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. - Т., 2001. 398 бет.

Ушбу китоб олмониялик истеъдодли олим Улрих Рудолф томонидан амалга оширилган кўп йиллик илмий изланишлар самарасидир. Унда мотуридия номи билан машҳур бўлган Самарқанд илоҳиёт мактабининг тарихи ва унинг умумбашарий маънавиятдаги залворли ўрни асл манбалар асосида ёритилган.

@nasafiymerosi


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар! Сизни ва барча оила аъзоларингизни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

@nasafiymerosi


Абу_л_Муин_Насафий_илмий_меросининг_Мовароуннаҳр_калом_таълимоти.pdf
451.5Kb
Даминов Иргаш Иноятович. Абу-л-Муин Насафий илмий меросининг Мовароуннаҳр калом таълимоти ривожидаги аҳамияти. (автореферат)

@nasafiymerosi


Абул_Муъийн_ан_Насафий_ҳаёти_ва_мероси.pdf
17.8Mb
Рисолада буюк мутакаллим имом Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) асос солган ал-мотуридиййа таълимотининг йирик намояндаларидан бири, калом илми бўйича таниқли олим Абул Муъийн ан-Насафийнинг (1027-1114) ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақида илк марта муҳим маълумотлар келтирилади. Рисола ўтмиш меросимиз ва ислом тарихи билан қизиқадиган кенг кўламдаги ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

@nasafiymerosi

20 last posts shown.