Наманганда Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда
Наманганда буюк давлат арбоби, шоир ва саркарда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан қатор маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шу доирада Наманган муҳандислик-қурилиш институтида маданий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов, Хиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этишди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги фотомухбири Ҳотам Мамадалиевнинг «Бобур қадамжолари бўйлаб» деб номланган шахсий фотокўргазмаси ташкил этилди.
Фотокўргазмада фотомухбирнинг Хиндистонга сафар давомида суратга олган қимматли фотолавҳалари намойиш этилди. Бу суратларда Бобурнинг Хиндистондаги қадамжойлари, тарихий обидалари ва унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маконлар акс этган. Ушбу кўргазма нафақат ёшларга, балки ижод мухлисларига ҳам улкан маънавий завқ бағишлади.
Тадбир иштирокчилари Бобурнинг бой тарихий меросини яна бир бор эслаш, унинг ижодий дунёсини ўрганиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, фотокўргазма Хиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилувчи илмий ва ижодий мулоқот майдонига айланди.
Тадбир сўнгида меҳмонлар Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган суҳбатлар ўтказишди ҳамда ёшлар ўртасида унинг асарларини ўқиш ва ўрганишга қизиқиш янада ортганини таъкидлашди.