Бир куни халқ таълим вазири ўқитувчилар ҳаққини талаб қила оладими-йўқми билмоқчи бўлиб:⠀
— Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий! — деб топшириқ берибди.
⠀
Айтилган вақтга етиб келган ўқитувчилар бирортаси ҳам индамасмиш. Шунда вазир ўринбосари:
— Ана кўрдингизми, ўртоқ вазир, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қаранг, ҳеч бири индамаяпти, — деб туришса, битта ўқитувчи аста қўл кўтарибди.⠀
— Хайрият! Ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! — дейишса, қўл кўтарган ўқитувчи:⠀
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.⠀
— Сўранг, эшитаман.⠀
— Осиш учун ипни ўзларингиз берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.
P.S.: Ҳаққингизни талаб қилишни ўрганинг, ҳурматли устозлар!
@Xalqona_hazillar | халқона ҳазиллар