Шу каби жамоаларни миллионлаб инсонлар яхши кўриб томоша қиладиган жамиятда яшаяпмизми, бўлди шу ердан билаверинг халқ онгини даражасини. Ман ҳаммани назарда тутмаяпман. Юмор бу жуда муҳим, инсон интеллектини керак бўлса белгилаб беради. Юморни тушуна олиш, уни ҳис қилиш, энг юқори босқичида эса уни ярата олиш — алоҳида ақлни талаб қилади. Миллион ёки бошқа шунга ўхшаш жамоаларда юморнинг "Ю"си йўқ, лекин айниган хулқ-атвор ва бузилган маданият бор!