Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤩 Қизил ранг — ҳаёт, куч, эҳтирос ва ҳаракат рамзи. У инсон психологиясига жуда кучли таъсир ўтказади ва жаҳон маданиятида турли маъноларга эга. Қизил – диққатни ўзига тортувчи, инсонда жозиба уйғотувчи ва руҳий куч бағишловчи рангдир.
🤩 Мисрликлар қизил рангни қудрат ва ҳаёт рамзи сифатида қабул қилишган. Европада эса қизил муҳаббат ва эҳтирос билан боғлиқ бўлиб, айниқса Валентин куни билан ассоциация қилинади.
🤩 Қизил – етакчилар ва ўз сўзига эга инсонларнинг ранги. У ўзининг жозибаси билан диққатни жалб қилади. Шунингдек, романтика ва қизғин муҳаббатнинг рамзи ҳам ҳисобланиб, гўзаллик ва ҳис-туйғуларни оширувчи рангдир. Ушбу ранг эътиборни тез тортади, шунинг учун кўпинча йўл ҳаракатларида огоҳлантирувчи белгилар бўлиб қўлланилади.
🤩 Қизил ранг мияда адреналин ишлаб чиқарилишини тезлаштиради, бу эса инсонни сергак ва кучли ҳис қилдириши мумкин. Бу ранг инсонда романтик ҳис-туйғулар ва шаҳвонийликни кучайтиради. Шунинг учун қизил кўпинча косметика, мода ва рекламада ишлатилади. Бундан ташқари, баъзан асабийликни ҳам кучайтириши мумкин. Шу сабабли, спорт ва сиёсатда кучли таъсирга эга.
🤩 Қизил либос кийган инсонлар ўзларини ишончли ва дадил ҳис қилади. Бу ранг одамни диққат марказига олиб чиқади, шунинг учун уни кучли ва ўзига ишонган шахслар танлайди. Қизил лаб бўёғи – бу нафақат эстетика, балки кучли энергия ва жозиба белгиси ҳамдир. Қизил пойабзал, сумка ёки шарф эса образга динамика қўшиб, уни янада жонли кўрсатади.
🤩 Шунингдек, қизил илдиз чакраси (Muladhara) билан боғлиқ бўлиб, ҳаёт энергияси, хавфсизлик ва барқарорлик рамзи ҳисобланади. Агар илдиз чакраси очиқ бўлса, инсон ўзини кучли, ҳаракатчан ва ишончли ҳис қилади. Агар илдиз чакраси ёпиқ бўлса, инсон ўзига ишонмайди, жисмоний жиҳатдан заиф ва кўп ташвишланишга мойил бўлиши мумкин.
🤩 Қизил рангдан ортиқча фойдаланишнинг натижасида инсон асабий, агрессив ва сержаҳл бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун уни яшил ва оқ ранглар билан мувозанатлаштириш тавсия қилинади.
@myredflag