GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Dorixonaga GPP standartini joriy etish bo'yicha bepul tavsiya va qo'llanmalar
Farmasevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligi telegram kanali @Uzpharm_agency
Talablar qanchalik aniq va tushunarli bo'lsa, kamchiliklar shuncha kam bo'ladi!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу видеороликда 🌐davreestr.uz сайти ёрдамида объект (бино)нинг кадастр рақамини киритиш орқали бугунги кундаги актуал (аниқ) манзилини аниқлаш тартиби кўрсатилган

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Ҳурматли дорихона раҳбарлари, иш юритувчилар!

“Зарур амалиётлар маркази - GXP” Давлат муассасасига GPP инспекцияси учун ариза топширишдан аввал - Сиз ўзингиздаги мавжуд қуйидаги ҳужжат ва маълумотларда дорихона фаолияти (актуал) манзили (синхрон) бир хил бўлиши кераклигини яхшилаб текширинг:

— кадастр ҳужжати (бош ҳужжат);
* — лицензия (агар фаолият олиб бораётган дорихона бўлса);
— ижара шартномаси;
— дорихона пешлавҳаси;
— GPP инспекцияси учун ёзилган ариза;
— сифат бўйича қўлланма

* Изоҳ:
Агар лицензияга эга бўлган, яъни фаолият олиб бораётган дорихонага тегишли кадастр ҳужжати (кўча номланиши ёки рақами)да ўзгариш бўлган бўлса - аввал ўзгарган (актуал) манзил бўйича GPP сертификатини олиб, сўнгра лицензияни ҳам актуал манзил бўйича қайта расмийлаштириб олиш мумкин.

Адаштирманг!
Юқоридаги изоҳда фақатгина лицензия олиб фаолият юритаётган дорихонанинг кадастр ҳужжатидаги ўзгариш ҳақида гап бормоқда.

❗️Дорихонага тегишли кадастр (кўча номи ёки рақами) ҳужжати ўзгариши ва дорихона фаолият манзилининг ўзгариши - бу бошқа-бошқа ҳолатлардир.

❓Дорихона кадастр ҳужжатидаги ҳозирги актуал манзилни қаердан билиб олсам бўлади?

Сиз Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри - davreestr.uz сайтига кириб, объектнинг кадастр рақамини териш орқали бинога тегишли аниқ ва тўғри (актуал) манзилни аниқлаб олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Диққат эълон!

Жорий йилнинг 20 февраль куни соат 11:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан

🔍“Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечими ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган электрон тизимдан фойдаланишга бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

2025 йил 1-март кунидан бошлаб Зарур дорихона амалиёти-GPP сертификатини олиш учун аризалар электрон тизим орқали қабул қилинади.

Мулоқот видео-конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин:


https://us06web.zoom.us/j/87464026655?pwd=usfbXovaeaZdIuYkb3QjzpFPDXAy1V.1

Конференция идентификатори: 874 6402 6655

Кириш (рухсат) коди: 305967

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


ДОРИХОНАЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ.pdf
96.7Kb
#хат

Фармацевтика маҳсулотларини чакана реализация қилувчи ташкилотларга "Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги" томонидан ёзилган огоҳлантириш хати

Огоҳлантириш хатида "бундан буён фаолияти давомида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатъий риоя этмаган дорихоналар юзасидан маълумотлар ваколатли органлар ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли чоралар кўриш учун юборилиши" - айтилган.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


‼️‼️‼️

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227/1-моддасига асосан маҳсулотларни сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Ҳурматли дорихона раҳбарлари, иш юритувчилар!

✅Агарда дорихонангиз “Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига уланмаган бўлса - тезлик билан уланинг!

✅Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни “Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига мунтазам равишда киритиб бориб, фаолиятингизни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этинг.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли тадбиркорлар!

‼️2023- ва 2024-йиллар учун онлайн-НКМ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берилди.

⏰Тузатиш имконияти 11-февраль соат 11:00 дан 14-февраль соат 11:00 гача давом этади.

Ўз чекларингизни текшириб, керакли ўзгартиришларни амалга оширинг.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


"Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари"нинг 2-иловасига ўзгартириш киритилганидан сўнг (жадвалга қаранг) Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли Қарори ва 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин)даги дорихона хоналари минимал ўлчамлари бир хил бўлди.

Эндиликда,

1) Қaбул қилиш ва жaмлaш-тaрқaтиш хонaси
0071-24-сонли СанҚваН да бу минимал ўлчам 8 м² эди, 2-иловага киритилган ўзгаришдан сўнг - 10 м² деб белгиланди.

2) Тиббий буюмларни сақлаш хонаси
0071-24-сонли СанҚваН да бу минимал ўлчам 4 м² эди, 2-иловага киритилган ўзгаришдан сўнг - 6 м² деб белгиланди.

3) Мудир, бухгалтерия хонаси
0071-24-сонли СанҚваН да бу хонанинг минимал ўлчами 4 м² деб белгиланган эди, аммо 2-иловага киритилган ўзгаришда
мудир, бухгалтерия хонаси - фақатгина дори тайёрлаш ҳуқуқига эга дорихоналар учун мажбурий хона

сифатида белгиланган.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Маълумки, 2024 йилнинг 27-июлдан дорихоналар учун янги "Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0071-24-сон СанҚваН)" кучга кирган.

Шу ҳужжатнинг 2-иловасида "Дорихонaлaр вa улaрнинг филиaллaри учун aжрaтилaдигaн мaйдонлaрнинг минимaл ўлчaмлaри" келтирилган эди.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиб, ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида 2025 йилнинг 13-январь куни "Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари"нинг 2-иловасига ўзгартириш киритилди (Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган, рўйхат рақами 326, 13.01.2025 й.)

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Изоҳ:
* - филиалга эга асосий дорихоналар учун;
** - филиал ёки филиалсиз битталик (34) ва асосий дорихона (50) умумий майдонлари


Аввалги постда келтирилган ўз ечимини кутган муаммонинг солиштирма жадвал кўриниши

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли Қарори ва 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин)да (тармоқли) асосий дорихонанинг 3 та хонаси билан боғлиқ минимал ўлчамларида фарқланишлар бор эди:

1) Қaбул қилиш ва жaмлaш-тaрқaтиш хонaси;
2) Тиббий буюмларни сақлаш хонаси;
3) Мудир, бухгалтерия хонаси.

1) Қaбул қилиш ва жaмлaш-тaрқaтиш хонaси
ВМ 80-сон қарорида 10 м² деб белгиланган бўлса, 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин)да бу минимал ўлчам 8 м² га камайтирилган.

2) Тиббий буюмларни сақлаш хонаси
ВМ 80-сон қарорида 6 м² деб белгиланган бўлса, 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин)да бу минимал ўлчам 4 м² га камайтирилган.

3) Мудир, бухгалтерия хонаси
ВМ 80-сон қарорида❗️бу хона мавжуд бўлмаган, 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин)да бу хона янгитдан киритилган ва минимал ўлчами 4 м² деб белгиланган.

Ўлчамлардаги бу каби фарқли ҳолатлар, яъни 2 хил кўринишдаги стандарт - дорихона ва назорат қилувчи орган ходими ўртасида доимий равишда бахсли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин эди.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


2024 йил 20- ва 21-августда чиқарилган қуйидаги таҳлилий постларимизда

👉1-пост
👉2-пост
👉3-пост
👉4-пост

Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли Қарори ва 0071-24-сонли СанҚваН (СанПин) даги дорихона хоналари минимал ўлчамлари бўйича 2 хил кўринишга эга стандарт мувофиқлаштирилиб, ягона оптимал ечимга эга бўлса - Республикадаги барча (филиалга эга асосий) дорихоналар олдида турган хона ўлчамлари билан боғлиқ муаммо ўз ечимини топиши ҳақида ёзган эдик.

Хўш, бугунги кунга келиб, ҳужжатларга киритилган ўзгаришлардан сўнг - дорихонада мудир, бухгалтерия хонаси бўлиши муҳимлиги қай даражада?

Бугунги постларимизда шу каби саволларга жавоб топамиз.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тадбиркорлар диққатига!

Сизга келган текширувчи ходимнинг нафақат давлат хизматчиси гувоҳномаси, балки махсус гувоҳномаси ҳам бўлиши шартлигини биласизми?

Ҳа, шундай. Ҳар бир назорат қилувчи орган ходими текширув ўтказиш ваколатига эга бўлишидан олдин аттестациядан ўтади ва махсус гувоҳнома олади.

Махсус гувоҳнома – бу ходимнинг тадбиркорлар фаолиятини текширишга етарли малака ва билимга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

‼️Унутманг, текширувга келган ходимда махсус гувоҳнома бўлмаса, Cиз уни текшириш учун ўз ҳудудингизга қўймаслик ҳуқуқига эгасиз.

Гувоҳноманинг ҳақиқийлигини govcontrol.uz сайти орқали текширинг ва ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy




Дорихоналарга хабарнома (04.02.2025).pdf
152.4Kb
#хабарнома

Дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси фаолияти билан шуғулланувчи дорихона муассасалари раҳбарларига 2025 йил 4-февралдаги №41/30-1623-сонли хабарнома

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Ҳурматли дорихона раҳбарлари, иш юритувчилар!

Амалдаги қонунчиликка биноан, фармацевтик инспекция ўтказилиш даврида, аризада сўралган фаолият йўналишлари тўлиқ ишчи ҳолатида бўлиши лозим. Айрим ҳолатларда инспекторлар гуруҳи ташрифи вақтида, корхоналар томонидан, ушбу талаблар бажарилмагани кузатилмоқда (таъмирлаш ишлари якунига етмаган, масъуллар сафарда ва шу каби).

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизнинг корхонангиз айрим сабабларга кўра, режалаштирилган инспекцияга тайёр бўлмаган тақдирда, "Зарур амалиётлар маркази" ДМ га 5 иш куни аввал расмий хат тақдим этишингиз сўралади. Акс ҳолда, бу вазият сертификат беришни рад этишга сабаб бўлади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy




Солиқ_тақвими_февраль_2025_йил_учун.pdf
180.1Kb
Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2025 йил февраль ойи учун календари

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Гиёҳвандлик_воситалари,_психотроп_моддалар_ва_прекурсорларни_сақлаш.pdf
1.6Mb
#кутубхона
#низом

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.)

📄Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:

👨‍⚕️дорихона мудири;
👨‍⚕️фармацевт (провизор);
👨‍⚕️дорихона фармацевти ассистенти


‼️Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рангли рецепт бланкаси асосида берилади.

Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

📝Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат 1 та номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори 7 кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.

📝Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар 5 йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

20 last posts shown.