Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Budjet-soliq ilmiy tadqiqotlari instituti


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Институт бюджетно-налоговых научных исследований при Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Инсон капиталини ривожлантириш ва унинг саломатлигини асраш йўналишида:

1. Таркибида шакар, бошқа ширинлаштирувчи ёки хуш бўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга 1 литр учун 500 сўм, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларга 1 литр учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилди.
2. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғини ҳисоблашда даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Тайёрлади: Ҳусан Бакиров


Ифлосланишни камайтириш, кам углеродли ривожланиш йўналишида:

1. 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача бўлган даврда чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчилар учун фойда солиғи (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорда белгиланган. 2023 йилнинг 11 ойида ушбу имтиёздан 32,2 млрд сўм фойдаланилган.
2. Коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари) юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди. 2023 йилнинг 11 ойида ушбу имтиёздан 287,9 млрд сўм фойдаланилган.
3. 2024 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкалари ўртача 12 фоизга индексация қилинди. Шунингдек, кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш тартиби бекор қилинди.
4. 2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотраспорт воситалари ва тиркамаларининг автомобил йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача табақалаштирилган йиллик миқдорларда йиғим жорий этилди.
5. 2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль шиналарининг бир донаси вазнидан (кг учун) келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 фоизи (1 020 сўм) миқдорида утилизация йиғими жорий этилди.

Давоми кейинги хабарда 👇


Ўзбекистонда “яшил солиқлар”нинг бюджет даромадларидаги улуши ва унинг таркиби, 2023 йил

Манба: Яшил солиқ пакети, https://green.imv.uz/uz/report

Табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш йўналишида:
1. Сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар — беш йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган. 2023 йилнинг 11 ойида ушбу имтиёздан 31,8 млрд сўм фойдаланилган.
2. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, беш йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган. 2023 йилнинг 11 ойи давомида ушбу имтиёздан 2,3 млрд сўм фойдаланилган.
3. 2024 йил 1 январдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари: a) саноат корхоналари, электр станциялари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун 12 фоизга, иқтисодиётнинг бошқа тармоқдаги корхоналари учун 30 фоизга индексация қилинди; b) қишлоқ хўжалиги корхоналари учун – 100 сўм миқдорида белгиланди.

Давоми кейинги хабарда 👇


“Яшил” солиқлар

“Яшил” солиқ ўзи нима?


Атроф-муҳит солиғи, ecotax (ecological taxation қисқартмаси) ёки яшил солиқ - бу атроф-муҳитга зарарли деб ҳисобланган фаолиятдан олинадиган ва экологик тоза альтернативаларни қўллаб-қувватловчиларни иқтисодий рағбатлантиришга қаратилган солиқлар, йиғимлар, тўловлар, субсидиялар, кэшбэклар, имтиёзлардан иборатдир.

Атроф-муҳит солиғи атамаси атроф-муҳитнинг салбий ташқи таъсирини камайтириш ва олдини олиш, барқарор ривожланишни рағбатлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш ва экологик тоза (ecologically friendly) даромад олиш учун ишлатиладиган турли хил солиқ турларини ўз ичига олади. Хусусан, экологик солиқларни тўртта асосий тоифага бўлиш мумкин: энергия, транспорт, ифлосланиш ва ресурс солиқлари тоифаларига ажратиш мумкин.

Ўзбекистонда яшил солиқлар

“Яшил” солиққа тортиш борасида Ўзбекистонда “яшил солиққа тортиш пакети” ишлаб чиқилган бўлиб қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
• Табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш йўналишида;
• Ифлосланишни камайтириш, кам углеродли ривожланиш йўналишида;
• Инсон капиталини ривожлантириш ва унинг саломатлигини асраш йўналишида.

Давоми кейинги хабарда 👇


2025 йил учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 28,3 трлн сўм прогноз қилинган бўлса, уларнинг қарийб 9,9-трлн сўм ёки 35 фоизи Ижтимоий аҳамиятга эга субсидиялар ташкил этиши режалаштирилмоқда.

Шундан, аҳолига арзон уй-жойлар қуриш мақсадига 2,5 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Субсидияларни олишга талабгорлар аризаларини кўриб чиқиш тўғридан - тўғри subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими орқали, ёки Давлат хизматлари марказлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши мумкин, субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

Батафсил: https://lex.uz/docs/7214729


Forward from: Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
2024 йилда Ўзбекистонга жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ошиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи (11,5 млрд доллари) Россиядан келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Жами пул ўтказмалари таркибида тўғридан-тўғри картага (P2P) ўтказмалар улуши 40 фоизга етган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2034

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


#ijtimoiy

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги долзарб масала – ногиронликни олдини олиш


Камбағал оилаларда ўтказилган ижтимоий сўровларимиз натижасига кўра камбағаллик сабаблари ичида ишсизлик, оилавий шароитлардан сўнг учинчи ўринда ногиронлик ва сурункали касаллик туради. Инсон саломатлиги биринчи ўриндаги ижтимоий масала бўлиб, камбағалликнинг сабаблари ҳам айнан шу билан боғлиқ. Турмуш даражасини баҳолашда биринчи ўринда умр узоқлиги қайд этилар экан, инсонларнинг ногирон бўлиб қолиш хавфининг олдини олиш чораларини кўриш ижтимоий ҳимоя соҳасидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланди.

👇👇👇
БАТАФСИЛ


Forward from: Central Bank of Uzbekistan
👍👌😎🫡

2024 йил II ярим йиллиги учун аҳолининг қарз юки даражасини аниқлаш бўйича Марказий банкнинг сўровномасида фаол иштирок этинг.

😎Молиявий мажбуриятларингиз бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2025 йил 26 январга қадар давом этади.

🤩@cbudebtburden2024H2bot

_______

Примите участие в опросе Центрального банка по долговой нагрузке населения за II полугодие 2024 года.

😎Поделитесь своим мнением о ваших финансовых обязательствах. Опрос продлится до 26 января 2025 года.

🤩@cbudebtburden2024H2bot

#сўровнома #опрос

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Давлат банклари:
2024 йил якунлари


Давлат улуши мавжуд банклар 2024 йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан якунлаган.
Бунга Микрокредитбанк (-1,7 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банки (-2,2 трлн сўм) фаолиятини катта миқдорда зарар билан якунлагани асосий сабаб бўлган.

Шунингдек, Алоқабанк, Агробанк ва Асакабанкларнинг соф фойдаси 2023 йилга нисбатан кескин камайиб кетган.

Соф фойда бўйича ТОП-10 таликда иккита давлат банки — Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанк қайд этилган. Ўзсаноатқурилишбанк 2023 йилга нисбатан қарийб 43 фоизлик ўсиш билан 1,3 трлн сўм соф фойда олган. Шунингдек, Ўзмиллийбанк (+0,3%) ва Халқ банки (+8,1%) молиявий натижасида кичик бўлсада ўсиш кузатилган.

Давлат банкларининг 2024 йилдаги умумий молиявий натижаси банк тизими кўрсаткичлари очиқланаётган даврдан бери энг катта пасайишни қайд этди, дейиш мумкин.

Манба: https://bankers.uz/news/2030


Bankers.uz Ўзбекистон тижорат банкларининг 2024 йил молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

Йил давомида айрим банклар даромадларини сезиларли даражада оширган бўлса, бошқалари салбий молиявий натижаларни қайд этди. Асосий кўрсаткичлар қуйида келтирилган:

Даромад ошган банклар:
• Ҳумо Ҳамкор Банк: 18,9% ўсиш билан даромади 1 426,6 млрд сўмга етди.
• СҚБ (Саноат Қурилиш Банки): Даромади 42,9%га ўсиб, 1 303,2 млрд сўмни ташкил этди.
• Ипак Йўли Банки: Даромади 23%га ошиб, 910,5 млрд сўмни ташкил этди.
• ТБС Банки: Рекорд даражада 744,6% ўсиш билан даромади 40,2 млрд сўмга етди.
• Зираат Банки: Даромади 32,4%га ошиб, 79,5 млрд сўмга етди.

Йўқотишларга учраган банклар:
• Капиталбанк: Даромади 291 млрд сўмга камайган.
• Алоқабанк: Даромади 46,7%га тушиб, 190 млрд сўмни ташкил этди.
• Ипотека Банки: Молиявий йўқотишлар 129,3%ни ташкил қилиб, даромад -240,2 млрд сўмга тушди.
• АВО Банк: Йўқотишлар 236,4%га етиб, натижа -93,3 млрд сўмни ташкил қилди.
• Гарант Банк: Молиявий йўқотишлар -64,3 млрд сўмни ташкил этди.

Йирик ўзгаришлар:
• БРБ Банки энг юқори ўсишни қайд этди — 1045,2% ўсиш билан даромад 236 млрд сўмни ташкил этди.
МКБ Банки рекорд даражадаги тушишни қайд этиб, 4245% йўқотиш билан -1 703,8 млрд сўмга тушиб кетди.

Умумий натижа:
2023 йил билан солиштирганда, тижорат банкларининг умумий даромади 12 380 млрд сўмдан 6 965,8 млрд сўмга тушган, бу 43,7% пасайишни англатади.


Хулоса
Таҳлиллар шундан далолат бермоқдаки, Ўзбекистон тижорат банклари 2024 йилда иқтисодий шарт-шароитлар ва рақобат муҳити таъсирида турлича молиявий натижаларга эришди. Айрим банклар барқарор ўсишни қайд этган бўлса, бошқалари молиявий йўқотишларга дуч келди. Бу кўрсаткичлар банклар ўз стратегик режаларини қайта кўриб чиқиши зарурлигини кўрсатади.

Манба: https://zamin.uz/iqtisodiyot/142837-ozbekiston-tizhorat-banklarining-2024-jilgi-moliyavij-natizhalari.html


Forward from: Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 2024 йилда Ўзбекистон банкларининг жами соф фойдаси 2 баробарга камайди — инфографика

2024 йилда Ўзбекистон тижорат банклари 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қарийб икки баробарга камдир. Аксарият давлат банкларининг молиявий натижаси ёмонлашган, хусусий банкларда эса, аксинча, ўсиш кузатилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2030

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Forward from: Review.uz - Журнал "Экономическое обозрение"
📈Инвестиции, экспорт и задачи на перспективу

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева 16 января состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению результатов проделанной работы по широкому привлечению инвестиций и увеличению объемов экспорта.

📝Основные итоги совещания:

🔝В 2024 г. ВВП увеличился на 6,5%, достигнув $115 млрд. Объем иностранных инвестиций вырос в 1,6 раза и составил около $35 млрд. Введены в строй 242 крупных и средних проекта общей стоимостью $10 млрд. Экспорт впервые достиг отметки в $27 млрд.

🔝За последние 7 лет за счет инвестиций в размере $120 млрд было запущено свыше 6 тыс предприятий. Анализ показывает, что на каждые $1 тыс инвестиций ежегодно создается в среднем $530 добавленной стоимости. В горнодобывающей промышленности этот показатель достигает $700.

🔝Отмечено, что повышение эффективности инвестиций должно стать основной задачей руководителей регионов и отраслей. Даны указания по проведению ярмарок с участием предпринимателей для освоения новых видов продукции и увеличению доли местных товаров в крупных инвестиционных проектах.

🔝В этом году намечено реализовать проекты на $5,2 млрд за счет ресурсов международных финансовых институтов. С Европейским банком реконструкции и развития согласованы проекты на $1,1 млрд, с Исламским банком развития – на $1 млрд.

🔝Впредь будут создаваться только СЭЗ, которые ориентированы исключительно на экспорт. В них совместно с зарубежными брендами планируется выпускать востребованную на внешних рынках продукцию с высокой добавленной стоимостью.

🔝Будет возмещаться до $20 тыс затрат предприятий на приведение производства в соответствие с международными сертификационными требованиями. Лабораторное оборудование для центров развития и исследований (R&D) освободят от уплаты таможенных пошлин.

🔝Фермеры, не использующие льготные кредиты и самостоятельно выращивающие хлопок, получат субсидию в размере 10% от биржевой цены продаваемого ими хлопка. Те, кто вернет льготные кредиты до 31 декабря, смогут получить обратно 4% от суммы кредита. Кроме того, владельцы приусадебных участков, занимающиеся выращиванием сельхозпродукции, могут становиться клиентами банков.

Подробнее:
⬇️⬇️⬇️
рус
review.uz/kpz

Больше аналитики
⬇️⬇️⬇️
© Экономическое обозрение
© Иқтисодий шарҳ
© Economic Review

telegram | facebook | twitter|linkedin


O‘zbekistonning YAIM 2024-yilda 6,5 foizga o‘sib, 115 milliard dollarga yetdi

O‘zbekiston yalpi ichki mahsuloti 2024-yilda 6,5 foizga oshib, 115 milliard dollarga yetganini ma’lum qildi. Yakunlangan yilda xorijiy investitsiya 1,6 barobar o‘sib, 34,9 mlrd dollarni tashkil qilgan, eksport ilk bor 27 mlrd dollarga chiqqan.

O‘zbekiston yalpi ichki mahsuloti 2024-yilda 6,5 foizga oshib, 115 milliard dollarga yetdi. Bu haqda prezident Shavkat Mirziyoyev investitsiyalarni keng jalb etish va eksportni oshirish borasidagi ishlar natijadorligi hamda kelgusidagi asosiy vazifalar yuzasidan o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida ma’lum qildi.

Qayd etilishicha, 2024-yilda yalpi ichki mahsulot 6,5 foizga oshib,
115 milliard dollarga yetdi, xorijiy investitsiya 1,6 barobar o‘sib, 34,9 milliard dollarni tashkil qildi, qiymati 10 milliard dollarlik 242 ta yirik va o‘rta loyihalar ishga tushdi, eksport ilk bor 27 milliard dollarga chiqdi.

O‘tgan yili 50 ta tumanga 100 million dollardan ko‘p sarmoya kirib keldi (2023-yilda bunday tumanlar 11 ta edi).
Davlatobod, Yangi Namangan, Mirzo Ulug‘bek, Chilonzor, Shayxontohur tumanlari, Namangan va Samarqand shaharlarida investitsiyalar 300 million dollardan oshgan.
Tog‘-kon, neftgaz, kimyo, qishloq xo‘jaligida reja 2 karra ortig‘i bilan bajarilgan.

Манба: https://www.gazeta.uz/oz/2025/01/16/yim/


Forward from: Central Bank of Uzbekistan
👍👌😎🫡

📊Истеъмол ва бизнес кайфиятни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг 2024 йил IV чорак учун сўровномасида фаол иштирок этинг

⏺Истеъмол ва бизнес кайфияти бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

⏺Сўровнома 2025 йил 24 январга қадар давом этади.

🤩@confidence_index_2024Q4_bot

———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению потребительских и бизнес настроений за IV квартал 2024 года

⏺Поделитесь своим мнением и суждениями по изучению потребительских и бизнес настроений в экономике. Ваше мнение важно для нас.

⏺Опрос будет проводиться до 24 января 2025 года.

🤩@confidence_index_2024Q4_bot

#sorovnoma #опрос

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Forward from: Central Bank of Uzbekistan
👍👌😎🫡


📈Марказий банк томонидан 2024 йил учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

⏺2024 йил давомида нақд пул муомаласи банкларга нақд пуллар тушуми манбаларида ва банклардан берилган нақд пул мақсадлари бўйича кескин таркибий ўзгаришларсиз, номинал миқдорининг ўсиши фонида шаклланди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за 2024 год

⏺В течение 2024 года наличное денежное обращение формировалось на фоне роста номинальной суммы, без резких структурных изменений источников поступления наличных денег в банки и цели наличных денег, выдаваемых банками.

🤩Подробнее по ссылке

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Forward from: Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#yashirin_iqtisodiyot #taksi

“Taksi” dagi shaffoflik 6 trln so‘mlik aylanmani ko‘rsatdi

✅2024-yil O'zbekistonda taksi bozorini legallashtirish yo'lidagi muhim bosqich bo'ldi. Soliq qo'mitasi ushbu sohadagi shaffoflikni ta’minlab, agregatorlar integratsiyasi orqali qonuniy aylanmani o‘sishiga va yashirin faoliyat ulushini kamayishiga erishdi.

Raqamlardagi faktlar


2024-yil yakunlariga ko'ra, 155 ta taksi agregatori soliq organlari axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan.
O'tgan yili aprelda 6 ta, avgustda 142 ta edi.

🚕Jami 320 mln marta yo'lovchi tashish amalga oshirilgan.

Yo‘lovchi tashish aylanmasi 5,9 trln so'mga yetdi. Shundan:
🤑4,5 trln so'm yoki 76,3% – naqd to'lovlar;
💳1,4 trln so'm yoki 23,7% – naqdsiz to‘lovlar.

O'rtacha bitta chek 18 456 so'mni tashkil etgan
(avgustda 18 000 so'm).

Agregatorlar orqali yo'lovchi tashish bilan 498 mingga yaqin o'zini o'zi band qilgan haydovchilar shug'ullanmoqda. Haydovchilarning yarmidan ko'pi (57%) 30-50 yoshda – 283 680 kishi, 30 yoshgacha – 179 245 kishi (36%), 50 yoshdan kattalar – 35 004 kishi (7%).

👩🏻‍💼Shundan ayol haydovchilar soni deyarli 4 barobarga oshgan: o'tgan yil boshida 1 053 nafar, yil oxiriga kelib 📈4 124 nafar ayol faoliyat yuritmoqda.

Yil davomida taksi xizmatini ko'rsatgan 4,7 mingga yaqin haydovchi 100 mln so'mdan ortiq daromad olgan;
50-100 mln so'm – 23,1 ming haydovchi;
10-50 mln so'm – 114,6 ming haydovchi;
5-10 mln so'm – 63,5 ming haydovchi;
1-5 mln so'm – 136,4 ming haydovchi;
1 mln so'mgacha – 155,5 ming haydovchi.

Eng ko‘p foydalanilayotgan avtomobillar:
Nexia – 17,8%;
Cobalt – 16,9%;
Lacetti – 13,9%.

⚡️Elektromobillar esa 1,2%ini tashkil etadi.

Avtomobillarning yoshi (ishlab chiqarilgan yiliga asoslangan):
1-3 yil – 10,4%;
3-5 yil – 9%;
5-10 yil – 23,6%;
10 yildan ortiq – 56,9%.

📌Agregatorlar 2024-yilda 156,8 mlrd so‘m soliq shundan, QQS 66,2 mlrd so‘m soliq to‘ladi.
___
#теневая_экономика #такси

Прозрачность такси обеспечила оборот в 6 трлн сумов


✅2024 год стал важным этапом на пути к обелению рынка такси в Узбекистане. Налоговый комитет обеспечил прозрачность в этой сфере, способствуя росту легального оборота и уменьшению доли теневого сектора через интеграцию агрегаторов.

Факты в цифрах.

По итогам прошлого года 155 агрегаторов такси интегрированы с информационными системами налоговых органов (в апреле прошлого года - 6, в августе - 142).

🚕Всего совершено 320 млн поездок.

Оборот
от оказания услуг такси приблизился к 5,9 трлн сумов. Из них:
🤑почти 4,5 трлн сумов или 76,3% - оплата наличными;
💳1,4 трлн сумов или 23,7% - безналичные расчеты.

Средняя стоимость одного чека составила 18 456 сумов (в августе - 18 000 сумов).

Перевозкой пассажиров через агрегаторы занимаются около 498 тысяч самозанятых водителей. Больше половины водителей (57%) в возрасте от 30 до 50 лет - 283 680 человек, до 30 лет - 179 245 человек (36%), старше 50 лет - 35 004 человек (7%).

👩🏻‍💼Почти в 4 раза выросло число женщин-водителей: если в начале прошлого года было 1 053, то к концу года через агрегаторы работало уже 4 124 женщины.

Более 100 млн сумов за год на перевозках заработали около 4,7 тысяч водителей;
50-100 млн сумов
- 23,1 тысяча водителей;
10-50 млн сумов - 114,6 тысяч водителей;
5-10 млн сумов - 63,5 тысяч водителей;
1-5 млн сумов - 136,4 тысяч водителей;
до 1 млн сумов - 155,5 тысяч водителей.

Самые популярные автомобили:
Nexia - 17,8%;
Cobalt - 16,9%;
Lacetti - 13,9%.

⚡️Электромобили составляют 1,2%.

Возраст автомобилей (с даты производства):
1-3 года - 10,4%;
3-5 лет - 9%;
5-10 лет - 23,6%;
более 10 лет - 56,9%.

📌В 2024 году агрегаторами уплачено 156,8 млрд сумов налогов, 66,2 млрд сумов из которых - НДС.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


Ўғлон, сенинг Ватанинг – онангдир, ҳимоя қил.
Тоғ елкали боғбондек отангдир, ҳимоя қил.
Нури-дийданг авлодинг сени кўриб улғаяр,
Ватан бу аждодинг ҳам болангдир, ҳимоя қил.

Ватанни севар бўлсанг, халқингни сев, эй, болам,
Адолатни, ҳимматни, қадр-қимматни сев, эй, болам.
Билим ол, меҳнат қилгин, камтар бўлиб интилгин,
Юртга қўшган ҳиссанг, касб-ҳунарингни сев, болам.


© Ҳусан Бакиров


Hurmatli Vatan himoyachilari!

Sizlarni 14-yanvar — Vatan himoyachilari kuni bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz!
Sizlarning mehnatingiz, fidoyiligingiz va yurtimiz ravnaqi yo’lida mehnat qilayotganingiz butun xalqimiz uchun eng katta qadriyatdir.
Sizlarga baxt, sog'lik, tinchlik va yutuqlarni tilaymiz ! Yurtimizni himoya qilishdagi kuch-quvvatlaringiz doimo mustahkam bo'lsin!


КАМБАҒАЛЛИКНИ АНИҚЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ

Камбағаллик нисбий тушунча.
Мамлакатлар ва одамларни солиштирганда у барибир қолаверади. Жаҳон тажрибасида камбағалликни аниқлашнинг
1) монетар абсолют;
2) монетар нисбий;
3) субъектив;
4) депривация-маҳрумлик усуллари мавжуд.

👇👇👇
БАТАФСИЛ


Ташаббусли бюджет: “Менинг мактабим” лойиҳаси

Бугунги кунда 2024/2025 йилги ўқув йили учун ҳар бир вилоятдан 1 тадан туманда “Менинг мактабим” лойиҳаси биринчи мавсуми ўтказилмоқда.
Бунда ҳар бир мактабга келиб тушган лойиҳаларни амалга ошириш учун 50 млн сўмдан (2025/2026 ўқув йилидан БҲМнинг 150 баробари миқдорида) маблағ ажратилиб, ғолибларни аниқлаш мактаб директори, ўқитувчилари ва ота-оналардан таркиб топган ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ва мактаб ўқувчилари орасида овоз бериш босқичлари орқали амалга оширилади.

Лойиҳаларни киритиш босқичи 2024 йилнинг декабрь ойида ўтказилиб, 14 та тумандаги мактаблардан 19 545 та лойиҳа келиб тушган.
Бунда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 105 та мактаблардан энг кўп 3 593 та лойиҳа келиб тушган. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида келиб тушган таклифлар ҳар бир мактабга мос равишда 65 та, 60 та ва 59 тадан тўғри келиб, ушбу кўрсаткичлар мактаб ўқувчиларининг “Менинг мактабим” лойиҳасига бўлган юқори қизиқиши мавжудлигини кўрсатмоқда.

Лойиҳаларни саралаш босқичи 2 январдан бошланиб, 11 январга қадар давом этмоқда, овоз бериш босқичи эса 13–17 январь кунлари ўтказилади.

Батафсил👇 https://openbudget.uz/school/project-introduction

20 last posts shown.