#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
Салом-алик қилиш савобига эга бӯлиш
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», — деди. У зот унга жавоб қайтариб ўтирдилар-да: «Ўнта (савоб)», — дедилар. Бироздан кейин бошқа бир киши келди ва «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Йигирмата (савоб)», — дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Ўттизта (савоб)», — дедилар».
(Саҳиҳ Абу Довуд [5195] ва Термизий [2689] ривояти)
📌 Изоҳ: Яъни, бир инсонга "ассалому алайкум" деб тинчлик, хотиржамлик тилаб Аллоҳдан ўнтадан ўттизтагача ажр – савоб олиш мумкин экан.
Ҳадис маъноларида айтилганидек, салом берувчи «Ассалому алайкум» деса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ» деб алик олинади. Агар у «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» деб салом берса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб алик олинади. Шундай қилинганда, оят ва ҳадисда буюрилгандек, чиройлироқ қилиб алик олинган бўлади. Салом берувчи «ва баракотуҳ» қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи ҳам ўша қўшимчадан нарига ўтмаслиги лозим.
Яъни, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ», деб алик олинади.
📌 Эслатма
Ғайри муслим, яъни мусулмон бӯлмаган кишиларга йўлиққанда аввал уларни салом беришини кутиб, улар салом бергандан кейин “ва алайкум” демоқ.
Имом Муслим Саҳийҳул-Муслим номли асарларида "Аҳли китобларга биринчи бошлаб салом беришни қайтариш ва уларга қандай жавоб қайтариш" бобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам "Агар сизга аҳли китоб (яҳудий, насроний)лар салом берсалар, бас, сиз "ва алайкум"денг", дедилар. (Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам