Биласанми, биз яна топишадиган фурсат яқин. Юрагимга тош бостирдим – болалардан ҳам кўнгил уздим. Тўғрироғи, уларни Яратганга топширдим. Аллоҳ меҳрибон бўлсин.
Сўнг йўлакда касалхона журналини тўлдириб ўтирган ҳамшира қиздан қоғоз-ручка олиб укамга қисқагина васият ёздим:
“Ука, сенга қанчалик оғир бўлмасин, мени жойимга ўзинг қўйишингни истайман. Ёстиғим остида кимётерапиядан кейин тўкилган сочларим солинган халтача турибди. Халтачани бошим остига қўй. Мурут тагидаги бўлагимни менга қўшиб кўмиш эсингдан чиқмасин. Поччангнинг қўлини кафанимга тегдирмайсан”.
... Хуллас, яқин кунларда сен билан яна топишамиз. У ерларда ҳеч ким сени танамдан қирқиб ололмайди. Ҳеч ким мени истеҳзо билан “чалахотин” деб аташга ботинмайди. Биз Маҳшаргоҳда сен билан бир бутун бўлиб уйғонамиз. Ҳозирча мурут тагида яна озроқ кутиб тур...
*катта – буви (Шаҳрисабз шеваси)
*мурут- нашвати
Тошкент, июль
Гулноз МЎМИНОВА
📱 @MUTOLAAZAVQII