Феврал йўл олади олис Ҳиротдан
Турфа ўйлар билан банд этар онгни.
,, Қаро кўзим"йиғлар нолиб ҳаётдан
Беш юз йил даҳосиз оқарган тонгни.
Беш аср ва яна саксон уч йил-ки
Ҳиротдан бошланар баҳор нафаси.
Навоийни қўмсар назм эли бор-ки,
Хамсани варақлаб,келар ҳаваси.
Сабъайи Сайёр-у,Фарҳод ва Ширин,
Лайли ва Мажнунни ўқидим такрор.
Ҳар бирида шоирнинг руҳи яширин,
Ҳар бирида Навоий муҳаббати бор.
Яна февраль..Ўша тўқиззинчи сана,
Яна кўнгил баҳор нафасин сезар.
Ушбу кун назм аҳли учун тантана,
Юрт узра шоирнинг пок руҳи кезар.
Насиба Дилроз.9.02.2024.
Ушбу кун барчамизга муборак бўлсин!
Турфа ўйлар билан банд этар онгни.
,, Қаро кўзим"йиғлар нолиб ҳаётдан
Беш юз йил даҳосиз оқарган тонгни.
Беш аср ва яна саксон уч йил-ки
Ҳиротдан бошланар баҳор нафаси.
Навоийни қўмсар назм эли бор-ки,
Хамсани варақлаб,келар ҳаваси.
Сабъайи Сайёр-у,Фарҳод ва Ширин,
Лайли ва Мажнунни ўқидим такрор.
Ҳар бирида шоирнинг руҳи яширин,
Ҳар бирида Навоий муҳаббати бор.
Яна февраль..Ўша тўқиззинчи сана,
Яна кўнгил баҳор нафасин сезар.
Ушбу кун назм аҳли учун тантана,
Юрт узра шоирнинг пок руҳи кезар.
Насиба Дилроз.9.02.2024.
Ушбу кун барчамизга муборак бўлсин!