🔜Инглизча husband сўзи диққатга сазовор, Муқаддас Китобда бу сўз оилали эркакнинг барча таърифларини қамраб олади. Бу сўзда “ҳукмронлик” белгиси бор. Аммо ҳукмронлик деганда, ғамхўрлик, ҳалимлик ва фидойилик кўзда тутилади. Эр доимо Раббий Исонинг тирик акси эканини эсда тутиши керак. Эрнинг оиладаги биринчи мажбурияти шу ҳакда унутмасликдир. Эркак эр бўлгандан кейин доимо Худо ва Унинг халқи орасидаги муносабатлар ҳақида гапиради. У фақат ҳақиқатни гапириши лозим. Унинг хотинига қандай муносабатда бўлиши – Масиҳ ҳақида гапирятими ёки йўқми – шундан гувоҳлик беради. Эр сукут сақлаб тура олмайди: у ҳар доим шу ҳақда гувоҳлик беради. Чунки Худо – эр, барча эрлар Уни гавдалантиради.
🔜Эрнинг муносабатлари Масиҳ ва жамоат ҳақида сўз юритгани учун, у Масиҳга тақлид қилишга ўрганиши керак. Эрнинг иккинчи мажбурияти шудир. Муқаддас Китоб бизга Худо Ўз халқининг эри экани тўғрисида ўргатади: “Зотан, Яратувчинг сенинг эринг бўлади. Унинг исми Сарвари Оламдир! Исроилнинг Муқаддас Худоси Қутқарувчингдир, У бутун ер юзининг Худоси, деб чақирилади” (Ишаё 54:5; шунингдек, Ермиё 31:32; Ваҳий 21:2; Эфес. 5:23). Эркак Масиҳга тақлид қилишга ҳаракат қилаётгани каби, у ўз хотинининг эри бўлиши керак. Эр ўз танаси ҳақида қандай ғамхўрлик қилса, хотинига ҳам шундай ғамхўрлик қилиб, уни иситиши, боқиши керак. “Боқиш” - ektrepho “озиқлантириш, катта қилиш” деган маънони билдиради. Хотинига ғамхўрлик қилмайдиган, аммо шу билан бирга, хотинидан эркалатишни ва насл қолдиришни талаб қиладиган эркакни том маънодаги эр деб бўлмайди. У – тентак, бу сўз грекчада қўйнинг боши деган маънони билдиради. Эркак хотинини фидойилик билан севиши (Эфес.5:25) лозим. Эр ўз боғини чин дилдан парвариш қилмас экан, ундан ғумайдан бошқа ҳеч нарса кутмаслиги керак. Эрнинг учинчи мажбурияти – рашкдир. Бу фикр сизни, эҳтимол, ранжитиб қўяр. Чунки биз рашкни дилимизда тарбиялашимиз ва ривожлантириш керак. Шу билан бирга, рашкни фазилат деб эмас, балки шахсий муаммо деб қабул қилишга одатланганмиз. Бу муносабат Муқаддас Китобдаги оила ҳақидаги тасаввурлардан қанчалар узоқлашиб кетганимизни билдиради. Павлус Коринф жамоатини Худога содиқ бўлишга даъват қилиш учун яхши фазилатли эр образидан фойдаланган. “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим” (2Кор.11:2). Худо изидан бораётган масиҳийлар Унинг исмларидан бири Рашкчи эканини унутмасликлари керак. “Эгангиз — Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман” (Чиқиш 34:14).
🔜 Агар рашк асосида алам, қайғу туйғуси ёки ёвузлик ётса, у ҳалокатли экани ҳам ҳақиқат. Бошқа туйғулар ҳақида ҳам худди шундай деб айтиш мумкин: агар уларни гуноҳ билан аралаштирилса, гуноҳ рамзига айланадилар. Рашкни гуноҳ билан аралаштириш керак эмас. Аммо кўп ҳолларда аксинча, рашк қилмаслик гуноҳ бўлади.
Художўй эрнинг тавсифини тўлдириб турувчи унинг бошқа мажбуриятлари ҳам бор. Масалан, эр хотинини озиқ–овқат билан таъминлаши керак. Биз буни Исроилда кўп хотинли оилаларда биринчи хотиннинг муайян ҳуқуқларини чеклашни таъқиқлайдиган қонунда кўришимиз мумкин: “Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин. Агар ўша одам ана шу учта йўлни чўрига қилмаса, чўри қарз бўлмасдан, пул тўламай кетаверсин” (Чиқиш 21:10–11). Эрнинг мажбуриятларидан бири – озиқ–овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун маблағ билан таъминлашдир. Бошқача қилиб айтганда, эр бошқа хотинга уйланиб, баъзи муайян оила мажбуриятларига қўл силтай олмайди. Озиқ–овқат билан таъминлаш – эрнинг мажбуриятларидан биридир. Янги Аҳдда айтилишича, агар эркак ўз оиласидагилар тўғрисида қайғурмаса, ундай ҳолда эр бутпарастдан ҳам баттардир, дейди (1Тим.5:8). Ундай ҳолда ўз хотинига бефарқ эркак тўғрисида нима дейишимиз мумкин? Хотинига эътиборсизлик – эътиқоддан юз ўгирган билан баробар – у жамоатни озиқлантираётган Масиҳдан юз ўгиришни билдиради.
✈️Телеграм🌐Инстаграм✅TikTok