Ота ва бола орасидаги муносабат
Энди болаларнинг онгига Худованднинг намунасидаги адолатни сингдириш ҳақида сўз юритамиз.
Ҳар бир отанинг биринчи вазифаси – боланинг онгига Худонинг намунаси бўлмиш – адолатнинг сингишига ёрдамлашишдир. Болалар буни бизнинг ҳаётимиздан кўриши, бизнинг айтган сўзларимиздан эшитиши мумкин, аммо ўз онгига сингдира олмаса, унда улар адолатли бўлиш керак бўлган вазиятда кучсизлик қилиб, ёлғон гапириб иттифоқ қуриши мумкин, яъни болаларимиз тўғри жавобни билса ҳам нотўғри ҳаракатларга бориши мумкин.
Болаларни тарбиялашдаги мақсадим – уларни ички дунёси билан Исо Масиҳни севишга, Раббимиз билан яқин муносабтда бўлишга, масъулиятли бўлишга ва ҳосил бериб ҳаёт кечиришга ундашдир.
Муқаддас Каломда Раббимиз Исонинг: “Мен билан яқин муносабатда бўлган одам – Менда, Мен эса унда яшайман, Мен берган нонни еган одам абадий яшайди” деб айтган сўзи бор.
Яхши ота бўлишни хоҳласангиз, адолат – асл хазина, деганларидай, болаларингизни мана шу асл хазина бўлмиш – адолат йўлида тарбияланг. “адолат бор жойда – одамийлик бор” дейишадику. Ўшанда болангиз одамийлик ҳислатларини онгига ҳам, қалбига ҳам сингдиради. Ер юзида одамлар жуда кўп. Бироқ уларнинг қанчаси чинакамига одам бўлиб ҳаёт кечиряпти? Буни фақат Худо билади.
Муқаддас Китобда Раббимиз Исонинг: “Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради” деб айтгани ёзилган. Ҳар бир одамга нисбатан самовий Отамизнинг иродаси – Исо Масиҳни ўзининг Қутқарувчиси, Нажоткори сифатида қабул қилиб, Масиҳнинг одами сифатида ер юзида Раббимизга ўхшаб адолатли ҳаёт кечиришидир.
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Телеграм || Инстаграм || TikTok