Россияда мусулмонларга 4 тагача шарий никоҳга рухсат берилди
«Агар турмуш ўртоғи соғлиғи туфайли, репродуктив ёшининг тугаши ёки бошқа обектив сабабларга кўра, масалан, жинсий номувофиқлиги сабабли фарзанд кўришга қодир бўлмаса, бунга йўл қўйилади», – деди Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов.
Бунда эр барча хотинларига адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарт. Никоҳда бўлган эркак ўз хотинини бошқа аёл билан янги никоҳ тузиш нияти ҳақида хабардор қилиши керак.
«Хотиннинг мавжудлигини яшириш мутлақо мумкин эмас. Агар у (иккинчи хотин) бу ҳақда хабардор қилинмаган ва бундай вазиятга кўникишга тайёр бўлмаса, ўзининг никоҳини (исломий қоидалар бўйича тузиладиган никоҳ) бекор қилишни талаб этишга ҳақлидир», – дея қўшимча қилди муфтий.
Янги диний никоҳ тузаётганда эркак киши барча фарзандларни ўз қарамоғига олиши ҳамда васиятномани нотариал тасдиқлаши лозим бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда қўшхотинлик ва ҳатто уни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик бор. Буни ёдда тутинг
Мусофир Уйлари 👈 каналига обуна бўлинг фойдалик малумотлар бериб борамиз
Мусофир Уйлари | Инста | Админ