Муслиманинг Дафтари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Жаннатга интилиб яшаш.
Менинг қалб дафтаримга хуш келибсиз!
t.me/muslimaningdaftari
https://t.me/joinchat/SIY2ftj01aHKGyrv

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳазрати Юсуф алайҳис салом барча эшикларни ёпиқлигини билар эди. Шунга қарамай эшиклар тамон чопди.
Чунки Аллоҳ таоло у ёпиқ эшикларни унга очишига ишонар эди.
Агар сенга ҳам барча эшиклар ёпилса чопишда давом эт.
Чунки сенинг ва Ҳазрати Юсуф алайҳис саломнинг Робби айнидир.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин!



http://t.me/muslimaningdaftari


Эслатма

Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг (33та) ижобий натижалари

1. Кишида мурувват, олийжанобликни қоим бўлиши.
2. Обрў, шаънини тутиб турилиши.
3. Нуфузи, шахсиятини сақланиши.
4. Мол-мулкининг (исроф ва беҳуда сарфлардан) муҳофаза бўлиши.
5. Халқ(одамлар)нинг муҳаббати.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Жисмнинг роҳати.
8. Қалб қувватининг ортиши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўкснинг кенгайиши.
11. Хавф-хатарлардан омонлик, хотиржамлик.
12. Ғам-қайғунинг камайиши.
13. Ризқ(келиши)нинг енгиллашиши.
14. Ташвиш, муаммолардан чиқиш йўлини пайдо бўлиши.
15. Ибодатларни адо этишда енгиллик берилиши.
16. Илм ўрганишнинг енгиллашиши.
17. (Одамлар томонидан) яхши таърифга сазовор бўлиш.
18. Иймон ҳаловатини топиш.
19. Дуоларнинг ижобат бўла бошлаши.
20. Маҳобат ва нусрат ато этилиши.
21. Ваҳшат, безовталик, қўрқувнинг кетиши.
22. Фаришталарнинг яқин бўлиши.
23. Аллоҳ таолонинг розилигини насиб бўлиши.
24. Ваҳима, безовталикни кетиши.
25. Қалбда дунё муҳаббатини кичрайиб кетиши.
26. Ўзининг наздида охиратнинг аҳамиятини ортиши. (Яъни, охиратига тааллуқли амалларга эътиборини кучайиши).
27. Ибодатларга муҳаббатнинг ортиши.
28. Аршни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
29. Кироман котибийн – (ўнг ва чап елкаларимиздаги амалларимизни ёзиб борувчи) фаришталарнинг хурсандлиги.
30. Фаҳм, англашда зиёдалик.
31. Аллоҳнинг ҳузурига йўл олишдан хурсандлик.
32. Яхшилик (жаннат) хушхабари
33. Ҳусни хотимага муваффақ этилиш, (гўзал ўлим топиш).

Булар маъсиятларнинг тарк этишнинг айрим натижа, ҳосилаларидир. Гуноҳлардан тавба қилган одам вафот этаркан, фаришталар уни жаннат башорати ила қаршилайдилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.

http://t.me/muslimaningdaftari


Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

http://t.me/muslimaningdaftari


⚡️ Va nihoyat uzoq kutilgan darsligimiz start olmoqda!

Oxirgi paytlar, jamoamizga darslik bo'yicha juda ko'p iltimoslar yetib kelayotgan edi

🔢 Endilikda Ustozimiz Nodirjon Dehkanov tomonidan yangilangan va kengaytirilgan "Smart Money 2.0" darsligimiz start oladi!

🔥 Darslikdan maqsadimiz:

Darslikdan maqsadimiz kurs sotish yoki qandaydir pullik kanalga obuna qilish emas

Hozirgi kunda, ijtimoiy tarmoqlarda odamlarga o'z kurslarini o'tkazish maqsadida insonlarga yolg'on ma'lumot berayotgan hamda treyding sohasini juda oson sohadek ko'rsatib qo'yayotganlar sezilarli darajada ko'payib bormoqda

Biz esa aynan shunday ishlarga barham berish uchun o'z darsligimizni xolis niyyatda boshlamoqdamiz

Darsligimiz treydingni o'rganishga qurbi yetmayotgan, qayerdan boshlashni bilmayotgan va ayniqsa sifatli darslik qidirayotganlar uchun juda foydali bo'ladi inshaAlloh!

Yurtdoshlarimizga bozorning haqiqiy mohiyatini, dinamikasini tushuntiritsh va bu orqali hamyurtlarimizning qiymatli vaqt, energiya va mablag'larini sifatsiz pullik kurslardan asrab qola olsak va kimgadir foydamiz tegadigan bo'lsa biz bundan bag'oyatda xursand bo'lamiz!


🕘 Darslik haftaning har shanba kuni Toshkent vaqti bilan soat 21:30 da @prismspot kanalimizda onlayn strim formatida mutlaqo BEPUL tarzda olib boriladi

Postni imkon qadar tanishlaringizga jo'nating va ushbu xayrli ishda o'z hissangizni qo'shing!

😎 @prismspot - haqiqiy treyderlar jamoasi!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Video Downloader


- Сизни қандайдир сирингиз борми Аллоҳ билан..?

Фақат Сиз ва Аллоҳ ўртангизда..

Сизни яширган савобингиз борми..?
Фақат Сиз ва Аллоҳ ўртангизда..

Сизни яширган савобингиз борми..?
Фақат, Аллоҳ биладиган..

Сизни қандайдир сирингиз борми Аллоҳ билан..?
Фақат , Сиз ва Аллоҳ ўртангизда..?

Сизни қандайдир ҳикоянгиз борми..?
Фақатгина Аллоҳ биладиган..?

Сизни қандайдир ҳикоянгиз борми..?
Бирор кимга , бирор жойда ҳали ҳеч кимга ошкор қилинмаган..?

Сиз шу ҳикоянгизни Аллоҳни
кўрганингиздан сўнг Унга ошкор қиласиз..
Бу ҳикоя Аллоҳга бўлган ҳурматингизни оширади..

Сизни қандайдир ҳикоянгиз борми..?
Бирор кимга , бирор жойда ҳали ҳеч кимга ошкор қилинмаган..?

Сиз , шу ҳикояни Аллоҳни кўрганингиздан сўнг Унга ошкор қиласиз..
Бу ҳикоя Аллоҳга бўлган ҳурматингизни оширади..

Сизни қандайдир сирингиз борми Аллоҳ билан..?
Фақат , Сиз ва Аллоҳ ўртангизда..?

Сизни , яширган савобингиз борми..?
Фақатгина, Аллоҳ биладиган..?

Сизни , қандайдир ҳикоянгиз борми..?
Фақатгина , Аллоҳ биладиган..?

Сизни , қандайдир ҳикоянгиз борми..?
Бирор кимга , бирор жойда ҳеч қачон ошкор этилмаган..?
Шу ҳикояни Аллоҳни кўрганингиздан сўнг Унга ошкор қиласиз..

Бу ҳикоя Аллоҳга бўлган ҳурматингизни оширади..!

http://t.me/muslimaningdaftari


“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?

- Йўқ.

- Шомничи?

- Ўқимадим.

- Нима учун?

- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.

- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.

Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:

- Эсон-омон етиб бордингизми?

- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.

- Қачон етиб бордингиз?

- Тўрт соатча бўлди.

Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:

- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?

- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.

- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?

- Эшитдим.

- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?

- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?

Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.

Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:

- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.

Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.

Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.

Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!

http://t.me/muslimaningdaftari




Тулки сув бу́йида у́тирган Туядан су́ради,окаётган сувнинг таги чукурми?
Туя: тиззагача етади дебди.
Тулки сувга бир сакраб у́зини отибди,сув чукур экан,тулки бир амаллаб сув ичидаги тошга чикиб олибди.
Кани сувнинг чукурлиги тиззагача эди,сал колди чу́киб кетишимга дебди.
Туя: Сувнинг чукурлиги менинг тиззамгача етади дебди.
Киссадан хисса шуки!!!
Инсонлар сизга маслахат беришар экан у́з у́лчамлари,у́зларининг хаётдаги тажрибалари асосида маслахат беришади.
Бу маслахатлар сизнинг хаётингизга ту́гри келмаслиги мумкин.
Шунинг учун халкда бир макол бор.Етти у́лчаб бир кес....

http://t.me/muslimaningdaftari


#ибрат

• Тартибни сақла ва тартиб сени сақлайди.
• Меҳнатсиз енгил қўлга киритилган муваффақиятлар шубҳага сабаб бўлади.
• Уч тоифа одам ҳамманинг назарида ёв: бахил, золим ва такаббур. Уч тоифа одамни кўрмай туриб ҳам яхши кўриш мумкин: олимни, сахийни ва одил кишини.
• Ўзимизнинг эзгу ишларимизни намойиш қилишни истаган заҳотимиз, у иш ўз эзгулигини йўқотади.
• Ўзининг қатъий фикри бўлмаган энг жасур киши ҳам қўрқоққа айланади.

"Ҳикматлар шодаси" китобидан

http://t.me/muslimaningdaftari


Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:

Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш.

Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.

Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.

Устоз Аллоҳқули Олимжон ҳафизаҳуллоҳ.



http://t.me/muslimaningdaftari




https://www.instagram.com/reel/DAdxpjAsx7k/?igsh=MXU4cjBhNTB5ZXVlbg==

Ushbu videoni maksimal tarqating!

Like ❤️
Komentariya yozing 💬
Istoriya qiling 📷
Do’stlarizga tarqating 🚀

Sovg’a yurakdan bo’ladi!!
In Sha Alloh




Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

(Манба)

Яхшилар, никоҳ инсоният учун, айниқса, мусулмонлар учун жуда осон ва қулай бўлган катта неъматдир. Бунга эҳтиёжингиз борми, шароитингиз зарурий даражада етарли бўлса, уйланинг (турмушга чиқинг). Ўзингизни қийнаманг ва алдаманг. Ҳалол, осон йўл турганда ҳаром, қийин, хижолатли йўлга — номаҳрамлар билан ошиқ-мошиқ бўлиб, учирма гаплар қилиб, жимонан ё смслар билан хилватда қоманг. Эшитяпмиз, қанча-қанча динига амал қилишга ҳаракат қиладиган эркак ва аёллар номаҳрамларга ҳеч бир заруратсиз учирма гаплар қилиб, мақсадсиз, такарор-такрор ёзишмалар қилиб юрибди. Осон ва пок йўл тургандан онгли равишда нега нопок, хижолатли йўлни танлайсиз?!
Икром Шариф
http://t.me/muslimaningdaftari


Ҳеч нарса ўз вақтидан кечикмайди, балки ҳамма нарса ўз вақти-соатида келади. Фақат биз - ожиз бандалар шошиламиз, холос. Гоҳида маҳрум қилиндим, деб ўйлаймиз. Лекин унинг ҳикматини билганимизда эди, раҳм қилинганлигимизни англаб етган бўлардик.
http://t.me/muslimaningdaftari


⏺Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: ➡️"Чиройли гапни кўпчилик одамлар эплайди. Лекин чиройли сўзларига амаллари мувофиқ бўлганларгина охиратдаги улушларини оладилар. Аммо амаллари сўзларига мухолиф бўлганлар ўзларини маломат қиладилар".

الزهد لأبي داود: [ص: 175].


http://t.me/muslimaningdaftari


«Намоздан кейин зикр қилиш фазилати»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:

"Фақирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

"Дарҳақиқат, бойлар мол-дунё сабабли улуғ даражаларга ва улкан неъматларга эришдилар. Улар биз каби намоз ўқийдилар, биз каби рўза тутадилар. Уларнинг зиёда мол-дунёлари борлигидан ҳаж, умра, жиҳод ва садақа қиладилар", дейишди.

- Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Сизларга бир амал ҳақида сўзлаб берайми?

Агар уни маҳкам ушласанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва сизлар уларнинг орасида энг яхшироғи бўласизлар.

Фақат шунинг мислича амал қилганларгина бундан мустасно.

Ҳар намоздан кейин тасбиҳ, таҳмид ва такбирни ўттиз уч мартадан айтасизлар", дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
___

Тасбиҳ: Субҳаналлоҳ.
Таҳмид: Алҳамдулиллаҳ.
Такбир: Аллоҳу акбар.

http://t.me/muslimaningdaftari


Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони Каримни бизга араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

http://t.me/muslimaningdaftari

20 last posts shown.