Баъзи аждод олимларимизнинг диний қарашлари тўғрисида
1. Ал-Беруний
Ал-Беруний ислом илоҳиётида сунний исломнинг ортодокс – Ашъарий мазҳаби тарафдори бўлган. Шу билан бирга, у мотуридий илоҳиётчилар билан яқиндан алоқада бўлган. Бироқ у мутазилий илоҳиётчиларни, хусусан, Ал-Жоҳиз ва Зурқонни қаттиқ танқид қилган, шунингдек, Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг манихийликка нисбатан кўрсатган хайрихоҳлигини ҳам танқид қилган.
(Манба: Виллиам Монтгомери Уотт (2004-04-14). "Беруний ва ғайриисломий динлар тадқиқи".)
2. Ибн Сино
Ибн Сино диндор мусулмон бўлиб, ислом илоҳиёти билан ратсионцал фалсафани уйғунлаштиришга ҳаракат қилган муҳим шахсият саналади. Унинг мақсади Аллоҳнинг борлигини ва дунёни яратганлигини илм, ақл ва мантиқ орқали исботлаш эди. Ибн Сино ислом илоҳиётига оид бир қанча рисолалар ёзган. Улар орасида у "файласуфларни илҳомлантирганлар" деб ҳисоблаган ислом пайғамбарлари ҳақидаги рисолалар ҳамда Қуръоннинг турли илмий ва фалсафий талқинлари, хусусан, Қуръон космологиясининг унинг ўз фалсафий тизимига мос келиши каби рисолалар ўрин эгаллаган эди.
Ибн Сино етти ёшида Қуръонни ёд олган ва вояга етгач Қуръон сураларини шарҳлаган бешта рисола битган. Ушбу матнлардан бири Қуръоннинг бир қанча оятлари шарҳланган ва Қуръонга нисбатан улуғ ҳурмат кўрсатилган "Пайғамбарлик далиллари"ни ўз ичига олади. Ибн Сино ислом пайғамбарларини файласуфлардан улуғ деб ҳисоблаш кераклигини бот бот таъкидланган шахсдир.
(Жулес Жанссенс (2004), "Авитсенна ва Қуръон: унинг Қуръон тафсирлари бўйича тадқиқот", MIDEO 25, 177-192б.)
3. Ал-Хоразмий
Ал-Хоразмий борасида турли хил ёндашувлар, ўзига хос қарашлар мавжуд. Бироқ шуниси аниқки, унинг мусулмон бўлганлиги хусусида бутун бир олимлар аҳли аниқ фикрий иттифоқдалар. Дарҳақиқат, у ҳақидаги илмий биографик маълумотларнинг барчасида у тақводор мусулмон бўлганлиги алоҳида қайд этиб қўйилган. Ҳозир эса Хоразмийнинг "Ал-жабр вал муқобала" асаридан унинг тақводор мусулмон бўлганлигини аниқ ва тиниқ далиллаб берувчи муқаддима қисмидан таржима келтирамиз:
"Меҳрибон ва раҳмли АЛЛОҲНИНГ номи билан!
Мазкур асар Ховаразмлик Муҳаммад бин Мусо томонидан битилди. У буни шундай бошлайди:
Солиҳ амаллари билан унга лойиқ бўлганларга берган марҳамати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин: У томонидан ўзининг саждакор бандаларига буюрилганидек, биз Унга шукр қиламиз ва ўзимизни давомий (раҳм-шафқатига) муносиб кўрамиз. Унинг қудратини тан оламиз, Унинг қудрати олдида бош эгамиз ва Унинг буюклигига ҳурмат бажо келтирамиз. У Муҳаммадни (Аллоҳнинг унга раҳмати ва саломи бўлсин!) юқоридан пайғамбарлик вазифаси ила пайғамбарлар келиб кетгач, Ер юзида адолатга беписандлик коʻрсатилгач, ҳақиқий ҳаёт йўли қидирилаётган бир замонларда юборди. У орқали У кўрликни муолажа этди ва у орқали инсониятни ҳалокатдан қутқарди, илгари кичик бўлган нарсаларни у орқали кўпайтириб берди ва илгари ёйилиб кетган нарсаларни У орқали тўплади. Раббимиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг улуғворлиги юксалсин ва Унинг барча исмлари мақталсин ва улуғлансин. Ундан бошқа Худо йўқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг авлодларига саломлар бўлсин!"
(Фредерик Жосен, Лондон, 1831-йил)
@Tafakkur_chizgilari | @muslim_mind