Ҳақ таоло бизнинг суратимизга эмас, сийратимизга, қалбимизга назар солади. Мавлоно бир ўринда:
“Неча инсонлар кўрдим, сурати бор сийрати йўқ,
Неча инсонлар кўрдим, сийрати бор сурати йўқ” –
деганларида дил хусусида айтганлар десак хато қилмаймиз. Кўнгил соҳиблари суратдан кечиб сийрат топган бўладилар. Сурат эгалари эса, аксинча, сийратдан кечиб суратга эришадилар. Бу ҳаётнинг азалий қонунидир. Бир нарсага бошқа бир нарсадан воз кечмай туриб эришиб бўлмас. Топган, албатта нимадандир айрилади. Йўқотган эса албатта нимагадир эришган бўлади. Шундай экан, биз йўқотганларимиз ва топганларимизга эмас, балки нимани топиб, нимани йўқотаётганимизга эътиборли бўлишимиз керак. Балки топганимиз иймон, айрилганимиз нафсдир...
Дўстларингиз билан улашинг!
@musaffouzb